ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet49/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Ўпкаларни тозалаш


Нафас олиш ва чиқаришнинг бузилиши
Инсоннинг бу дунёда олган илк нафаси - ҳаётининг боши, охирги нафас эса - сўнгидир. Бу икки нафас орасида олинган ҳар нафас муҳим.
Нафаснинг шодлик-ғам, хурсандчилик-хазинлик, жаҳл-сокинлик, қўрқув-жасорат каби туйғуларга тарбиявий таъсири бор.
Бадан табиий нафас ёрдамида табиий туйғу, табиий тушунча, табиий қувват ва аъзоларнинг соғлигини муҳофаза қилади. Чунки нафас бадан ҳужайраларининг кислород, сув ҳамда озуқа каби моддалар билан мувофиқлашувини таъминлайди.
Бу факторларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда шуни айта оламизки, нафас соғликни ва фикрларни озиқлантирадиган қувватдир.
Боланинг нафас олиб-чиқаришига диққат қилинса, у нафас оларкан, қорнининг шишгани, «ҳай» товуши билан нафас олганини кўрамиз. “Ҳай”- Аллоҳнинг исми, яратиш энергиясидир. Бола қорнини ичга тортиб,»ҳу» товуши билан нафас чиқаради. “Ҳу” - Аллоҳнинг исми, бузиш энергиясидир. Бу нафас табиий нафасдир. Инсон «Ҳай» исми шарифи билан дунёга келади, «Ҳу» исми шарифи билан дунёдан ўтади.
Соғлом бола нафас чиқараётиб, йиғлай олади, нафас чиқараётиб, гаплаша олади. Бу табиий нафас олиш ва гаплашиш тарзидир, у ҳаёт бўйи шундай қoлиши керак.
Табиий нафас олиб-чиқарган кишида жигарларнинг барча сегментлари нафас фаолиятида иштирок этади ва бу ҳолат диафрагмани кучли тарзда ҳаракатлантиради. Диафрагманинг ҳаракатлари билан кўкрак ва қорин аъзолари массаж олади, қон айланиши осонлашади, аъзолар кучли, соғлом ва тоза ҳолда бўлади.
Диафрагма муҳимлиги сабаб “иккинчи юрак” ҳам деб номланади.
Инсон кўп, тез-тез ва аралаш ейиш, сигарет чекиш, стулда ўтириш oқибатида ва ёки кексая бошлаганида, диафрагма қаттиқлашади ва нафас олиб-чиқариш мувозанати бузилади. Табиий бўлмаган, яхши чайналмаган ва аралаш ейилган таомдан чиққан газ қоринни шиширади, бунинг натижасида диафрагма қовурға суякларининг тагида ёки ошқозоннинг остида ҳаракатсиз қолиб кетади. Қотиб қолган диафрагма баданнинг етарлича кислород олишига тўсқинлик қилади ва кишининг давомли тарзда чарчашига ва ҳолсизланишига сабаб бўлади.
Бу ҳолатда соатлар давомида стулда ўтириш ёки тор кийим кийиш кўкрак ва қорин бўшлиғидаги аъзоларда қон айланишини янада қийинлаштиради, газ чиқаришни тўсиб, унинг қонга аралашишига сабаб бўлади. Қон ёмон ҳидли, захарловчи хусусиятлар билан аъзоларга кириб боради ва у ерларда янги касалликларни келтириб чиқаради.
Нормал ҳолатда нафас йўли билан олинган қувват кўкрак мускулларини кенгайтириш учун харжланган қувватдан кўп бўлиши керак. Аммо саноат чиқиндилари, сигарет ва спиртли ичимликлар ҳам нафас тизимини бузади; унинг табиийлигини ўзгартиради, ҳатто нафас олиб чиқариш ускунасини тескари ишлата бошлайди: нафас олганда қорин ичкарига тортилади, чиқарганда эса - шишади.
Бу ўпкаларнинг пастки қисмларини нафас олиш-чиқариш жараёнида иштирок эта олмайдиган ҳолга олиб келади. Ва кўкрак мускулларини кенгайтириш учун сарфланган қувват нафас олиш йўли билан олинган қувватдан кўп бўлади. Бу ҳолда вужуд негатив қувватни бириктиради ва натижада қувват мувозанати бузилади.
Бу ишлов (функция) гаплашиш пайтида ҳам бузилади. Яъни инсон нафас олишда ҳам xудди нафас чиқараётгандагидек гапира оладиган бўлади. Бу деградация аломатидир. Мазкур ҳолатда нафас, гаплашиш ва аъзолар ўртасидаги уйғунлик(гармония) бузилади.
Ҳар бир аъзо фақат ўзигагина оид титрашим (вибрация)да ишлайди.
Динимиз буни “ҳар аъзонинг ўзига оид зикри бор” шаклида тушунтиради. Тескари нафас аъзолар келтирган босими билан кенгайишлар ва ич қотиши юзага келади.зикрининг бузилишига йўл очади. Зикри бузилган ёки зикрдан воз кечган аъзо эса касалланади.
Нафас олиб чиқаришни тартибга келтиришнинг энг қисқа ва қулай йўли 3 кунлик очлик қилиш ва Қуръони Каримни нафас бошқаруви билан овоз чиқариб тажвидли ўқишдир. Қуръони Каримда нафас олиш, чиқариш ва тўхташ жойлари кўрсатилган. Бир нафасда 30-60 сониягача баланд овоз билан Қуръон ўқиб, 1-2 ой ичида нафас олиб чиқариш тартибини янгидан изига солиш мумкин.
Югуриш, жисмоний меҳнат ва сузиш нафас тартибини янгилашнинг бошқа йўлларидир. Аммо тўқ қоринга қироат билан Қуръон ўқиш ёки югуриш, ишлаш каби ҳаракатлар юрак ва жигарга зарар беради. Шу сабабдан ҳофиз ва имомлар орасида юрак касалликлари кўп учрайди.
Демак, бу ишларнинг таомдан камида 1,5-2 соат кейин қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади.
Жигардаги ҳаво йўлларининг торайишига боғлиқ равишда инсонларнинг нафас олинишини қийинлаштирадиган сурункали обструктив ўпка касаллигининг пайдо бўлишига энг катта сабаб сигарет чекишдир. Чекилган ҳар бир сигарет бутун бошли бир саноатдир. Бу саноат айни пайтда 4 минг турли кимёвий моддани ишлаб чиқаради. Бу кимёвий моддалар орасида мутагенлар, токсинлар, тахминан 60 турли канцероген ва шунга ўхшаш моддалар бор. Буларнинг тахминан 20% тўғридан-тўғри жигар ва қонга, 80% атроф муҳитга ва кишиларга зарар беради.
Буруннинг тиқилиб қолиши ҳам томоқдаги муртак безларнинг (гландаларнинг) шишиши, тана ҳароратининг ошиши ёки теридаги қичишмалар касалликларга барҳам беришда фойдалидир.
Масалан,бурун тешикларининг тўлиб қолиши симпатик ва парасимпатик нерв тизимлари орасидаги мувозанатни таъминлайди. Бурун тўлган пайт уни кимёвий моддалар билан очишга уриниш - мувозанатни бузишдир.
Пиёз суви, седана ёғи, аччиқ қовун ёғи ва суви каби табиий очувчилар эса қувват мувозанатсизлигига бархам беришда фойдалидир. Тиқилган буруннинг бир тешигини ёпиб, бошқаси билан нафас олиб чиқариш, қисқа пайт ичида қувват мувозанатини таъминлайди ва бурун тиқилиши тез ўтиб кетади.
Пишлоқ сут ва сут махсулотларини ҳаддан ортиқча истеъмол қилганлар (қон гуруҳи “А” ва хусусан “0” бўлганлар), буларни бошқа таомлар билан аралаш еганлар, печенье, чипс ва шу каби тайёр таомларни ёқтирадиганлар, тозалаш ва кир ювишда хлорли ва кислотали воситалар ишлатадиганлар, сочлари жонсиз ва сийрак бўлганлар ва ҳар қандай ўпка касаллигини бошидан ўтказганлар ўпкаларини тозалашлари керак. Ўпкаларни тозалашга тайёргарлик
Ўпкаларни тозалашни бошлашдан олдинги 7 кун давомида қуйидаги муолажа амалга оширилади:
Пўстлоқли арпа, 3-4 соат ивитилгандан кейин, ўша сувда 1-1,5 соат қайнатилиб сузилади.
Илиқлашиб қолгандан сўнг, 1 стакан арпа сувига 1 (десерт) ўртача қошиқ асал қўшиб, кунига 2-3 марта ичилади.
Ёки:
Қоразира, тошчўп (жамбул), бир оз мурч ва дафна барги,нўхот (энг яхшиси қора ҳинд нўхоти) билан қайнатиб сузилади. Сузилган сув кунига 2 марта ичилади.
Ўпкаларни тозалашни бошлашдан олдинги 7 кун давомида қуйидаги муолажа амалга оширилади:
Ана шу 7 кун давомида ўпкаларни юмшатувчи дорилардан бири ёки бир қанчаси қўшимча равишда қўлланилади:

  1. ош қошиғида ҳақиқий асал илиқ сув ёки кўк чой билан эритилади ва оч қоринга ичилади. Ҳар тонгда асал сиропи ичган кишиларнинг ўпкалари тоза ва қувватли бўлади. (“Асал” бўлимига қаранг.)

1-2 ош қошиғи зиғир уруғи қовурилиб, янчилган ҳолда ҳар оқшом оч қоринга илиқ сув ёки асал сиропи билан бирга ичилади. Янчилган зиғир уруғига 3 бўлакча янчилган саримсоқ ва етарли миқдорда асал қўшилса, дори янада қувватли бўлади.
7 дона ширин бодом, 3 дона аччиқ бодом, 3 гр. қовун уруғи, 10 гр. ошқовоқ уруғи алоҳида-алоҳида ёки бирга янчилган ҳолда ичилади ёки янчмасдан ейилади.
3-9 дона ширин ва 3 дона аччиқ бодом ҳар куни танафуссиз, ойлар давомида ейилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling