ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet70/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Зиғир уруғи қўллаш


1 ош қошиқ зиғир уруғи янги майдаланиб, озроқ асал билан аралаштирилиб, ютилади, устидан кўп сув ичилади. 1 чой қошиқ қичитқи ўти уруғи, 3-5 дона майдаланган саримсоқ 1/4 чой қошиқ занжабил қўшилса, яна-да таъсирли бўлади. Бу муолажа ичакларни ишлатиб, ич қотишининг олдини олади, шишларни кетказади, қонни тозалайди, саратондан (ракдан) асрайди, яраларни ёпади.
Ёки:
1 ош қошиқ зиғир уруғи 100 гр иссиқ ёки совуқ сув билан аралаштирилади, устига мато ёпиб, 1-2 соат қўйилади. Эрталаб уйғонганда ёки кечқурун уйқудан аввал, ёки ҳам эрталаб, ҳам кечқурун, суви билан ичилади.
Огоҳлантириш:
Майдаланган зиғир уруғи туриб қолмаслиги керак! Акс ҳолда, унинг таркибидаги омега ёғ кислоталари шифо хусусиятини йўқотади.
Зиғир уруғини катта, кичик, қари, ёш – хуллас, ҳамма истеъмол қилиши мумкин.
Зиғир уруғи камида бир стакан сув билан ичилиши шарт.

Магнезиум сулфат (инглиз туз) қўлланиши


Магнезиум сулфат чуқур табақалардан токсин ва тузларни сўриб олиб, ичаклар орқали ташқарига чиқариб ташлайди. Шишларни йўқотади, буйракларнинг фаолиятини осонлаштиради. Эрталаб 1 чой қошиқдан 1 ош қошиққача магнезиум сулфат бир стакан сувга аралаштирилиб ичилса, 1-2 соатдан кейин катта ҳожат келади.
Магнезиум сулфат ичакларнинг тез ишлашини таъминлаши сабабли кечқурун таомдан кейин эмас, ҳазм тугаганидан кейин, эрталаб ичилади. Акс ҳолда, ҳазм бўлмаган таом ичаклардан тез ўтиб уларнинг кимёвий таркибини бузади.
Огоҳлантириш: қон гуруҳи “0” бўлганлар магнезиум сулфатдан қаттиқ таъсирланишади. Шу сабабдан уни фақатгина даволаниш муолажаларида ёки 2 ҳафтада бир марта ишлатишлари мумкин. “А”, “В” ва “АВ” қон гуруҳларига мансуб кишилар эса, зарурият туғилса, ҳар куни ёки ҳафтада 2-3 марта ёки ҳафтада бир марта мунтазам ишлатишлари мумкин.
Масалан, қон гуруҳи “АВ” бўлган тўғри ичакдаги бир муаммо сабабли 20 йил давомида ҳар куни инглиз тузини ишлатган бир кекса одам бор эди. Унинг қони, тўқималари ва аъзолари бу китобда кўрсатилган даволанишни 3 йил давомида қўллаган кишиларникидек тоза эди.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling