Даволаш
Даволаш қусиш билан бошланади (“Қусиш” бўлимига қаранг.)
1-2 ҳафта давомида ҳазмсизликка қарши қуйидаги тарзда озиқланиш керак:
Ҳар куни эрталаб 1-3 лимон суви бир стакан сув билан (қон гуруҳи “А” ва “АВ” бўлганлар) ёки асал билан занжабил чойи, ёки асал шарбати (қон гуруҳи “0” ва “В” бўлганлар) ичилади.
Очиққанда сабзи суви + олма суви аралашмаси ичилади ва кечгача давом эттирилади.
Кечқурун уйқудан олдин 30-50 гр саримсоқли зайтун ёғи 30-50 гр лимон суви билан ичилади. (“Дорилар” бўлимига қаранг.)
Даволаниш бошланганидан 3 кундан кейин ҳар тушликда 1 ош қошиқ янги сиқилган занжабил суви аввалига кичик ютумлар билан, кейин катта ютумлар билан ичилади.
Бу 1-2 ҳафта давомида ҳеч нарса ейилмайди.
Бу муолажа тугагандан кейин жигар тозаланади. (“Жигарни тозалаш” бўлимига қаранг)
Қусиш
Табиий озуқаланадиган соғлом киши кўп, мизожига мос келмаган, зарарли ёки ҳазм қила олмайдиган таомни қусади. Қусиш зарарли таомдан қутулишнинг энг қисқа, xавфсиз ва таъсирли йўлидир.
Соғлом инсоннинг мудофаа тизими қусиш қобилиятини умр бўйи сақлайди. Лекин мунтазам равишда табиий таомларнинг ўрнига озиқовқат саноати маҳсулотларини истеъмол қилган кишининг мизожи ўзгаради, қусиш қобилиятини йўқотади ва илк ҳазмнинг (оғиз, ошқозон ва ичаклардаги ҳазмнинг) бузилишига сабаб бўлади.
Ҳазм бузилишидан кейин жиддий касалликлар кела бошлайди. Бу ҳолатда қусишга янгидан одатланиши керак.
Ошқозонда оғирлик, ҳазмсизлик,кекириш ёки жиғилдон қайнаши бўлса, қилинадиган энг тўғри иш - қусишдир. Бундай ҳолларда вақтни ўтказмай, қусиш лозим ва қусишга Аллоҳнинг раҳмати деб қараш керак.
Қусиш учун 1-2 ош қошиқ зайтун ёғи + 200 гр илиқ сув аралашмасини ичиш етарли.
Ойда бир ёки икки марта қусиш билан ошқозон мускуллари ва безлари кучаяди, сафро косаси (ўт пуфаги), жигар ва буйраклар тозаланади ва қувватланади.
Хусусан, қон гуруҳи “А” ва “АВ” бўлганларнинг заиф ошқозонлари учун бу муолажа ўта муҳим!
Фақат тез-тез қусиш кишининг ошқозони заифлатишини ҳам унутмаслик лозим...
Қусишда қийналадиган кишилар, қон гуруҳи “0” ёки “В” бўлганлар, ошқозоннинг устига илиқ сув халтаси қўйиб, икки бармоғини оғзига тиқиб қусишлари мумкин. Қуса олмаганлар 6 соатдан кейин бўшаштирувчи дори ичишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |