Пайғамбаримиз (с.a.в.) қиёмат аломатларидан хабардор қиларкан, тўрт фитнанинг зуҳур этажагини, уларнинг дастлабкиси қон бўлишига диққатни қаратади: “Тўрт фитна бўлади. Қон мубоҳ қилинади. Қон ва мол мубоҳ қилинади. Қон, мол ва номус мубоҳ қилинади, тўртинчиси эса Дажжол фитнаси бўлади”.
Бу ҳадиси шарифда кечган “қон” калимаси “қон тўкиш” сифатида тушунилса ҳам, маъноси анча кенгдир.
Қон тўкиш, бизнинг замонда бўлгани каби, ҳар даврда бўлган ва бўлади.
Бироқ ўтмишдан бугунги куннинг фарқи, бугун дунёмизда қон олиб, қон бериш ниҳоятда кенг тарқалган. Бугун миллий ва ҳалқаро қон заҳиралари воситасида, таъбир билан айтсак, бутун дунё худди “қон тармоғи” билан боғлангандек!
Барча илмиҳoлларнинг тозалик бўлимига қарaганимизда, қоннинг “катта нажосатлар” (ифлосликлар) орасида саналганини кўрамиз: “Инсоннинг вужудидан чиққан ва таҳорат олиш заруратини туғдирадиган ҳамма нарса буюк нажосатдир: аxлат, сийдик, сперма, қон, иринг, сариқ сув, оғиз қусуғи, ҳайз, нифос ва истиҳоза қонлар каби.” (“Ислом Ақидаси” A. Фикри Ёвуз).
Қон ҳеч бир шаклда қўлланилмаслиги, ҳатто итга ҳам берилмаслиги, фақат тупроққа кўмилиши керак. Бундан ташқари, “Бақара” сураси 173-чи ояти Каримада “Аллоҳ сизга қон, чўчқа гўшти ва Аллохдан бошқанинг номига сўйилганларни истеъмол қилишни ҳаром қилди”, деб буюрилган.
Ҳам “ҳаром”, ҳам “жирканч нажосат” бўлган нарсадан ҳеч бир шифо кутиб бўлмайди. Бу бир тузоқдир.
Афсуслар бўлсин-ки, “қон каби вужудни янгилай оладиган тўқималар тирик одамдан бошқасига ўтказилиши мумкин”, деган фатволар берилмоқда.
Қон алмаштириш билан боғлиқ шу ўрнак диққатга сазовордир: Жарроҳлик амалиётини ўтказиш мақсадида бир аёлга қон қуйилди, аёл уйғонгандан сўнг ҳаётида ҳеч сигарет чекмаган бўлса-да, бирдан “Marlboro” сигарети чекишни истаб қолди. Кейин аниқлашича, унга қон берган тоғаси “Marlboro” кaшандаси экан.
Энди бу аёл 15 йилдан бери сигарет чекиш истаги билан курашмоқда!
Бундан хулоса шу-ки, қон олганга қон берган кишининг сифатлари ҳам ўтиши мумкин. Бу аёл ўз тоғасининг қонини олганди, аммо, одатда, беморлар қандай инсондан қон олаётганини билмайдилар ва уларга қон қуйиш марказларида узоқ муддат сақланаётган қон қуйилмоқда. Бу қон фақат жисмоний тарафдан эмас, маънавий жиҳатдан ҳам xавф туғдиришмоқда. (“Қон олдириш” ва “Зеҳн назорати” бўлимига қаранг.)
Do'stlaringiz bilan baham: |