ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аъзоларнинг кўчирилиши
Жарроҳлик амалиётиБу китобда тушунтирилган муолажа усули татбиқ қилинса, ҳеч кимнинг -ҳалокатлардан ташқари - жарроҳлик амалиёти каби бир аралашувга эҳтиёжи қолмайди. Бундай амалиётдан қочиш чораси қолмаса, бемор амалиётдан сўнг иштаҳаси келмагунча овқат емаслиги, истамагунча бир нарса ичмаслиги лозим. Иштаҳа келганда фақат ўзи истаган мева ва сабзавотларни ейиши керак, шу мева ва сабзавотларнинг шарбатини ичиши мумкин. Инсон “фойдали” деб, истамаган егулигини ейиши қатъиян ман қилинади. (“Шиш ва Рак” бўлимига қаранг.) Мия фаолиятига оғир таъсири борлиги сабабли амалиётлар пайтида умумий оғриқсизлантиришдан, яъни анестезиядан сақланиши лозим. Умумий анестезия тадбиқ қилинса, амалиёт сўнгида мияда вужудга келган таҳликали ҳолат учун шошилинч муолажа тадбиқ этилиши лозим. (“Конвулсиялар” бўлимига қаранг.) Баъзан беморлар бошидан кечирган оғриқдан қутилиш учун амалиётга рози бўладилар. Фақат, қўли, оёғи, бодомсимон безлари, бачадони ёки ўт пуфаги амалиёт билан олинган баъзи хасталар, ҳис этадиган санчиқ, оғриқ, акашак (томир тортишиши, конвулсия) ва қичималар амалиётдан сўнг ҳам йўқ бўлмайди.Чунки мия марказидаги у органга оид қайдлар йўқ бўлмайди ва - хаста орган олиб ташланганлиги сабабли - бу оғриқларнинг давоси бўлмайди. Бодомсимон безларнинг, ўт пуфаги, бачадон каби аъзоларнинг амалиёт билан олиб ташланиши - замонавий тиббиётнинг жиноятидир. Бу тиббиётнинг ҳукмига рози бўлиб, омонат берилган ўз танасига қарши туриш эса - беморнинг жиноятидир. Чунки, нафақат бир аъзо, балки инсон вужудидаги ҳар бир ҳужайра соғлиқ учун катта аҳамият касб этади. Aъзолардаги ҳужайралар ишлаб чиқарган энергия вужуднинг бутун энергиясини ўзида тўплаган ягона энергия каналига оқади. Ҳар аъзо у билан айни зикрни амалга ошираётган планета ва планеталар гуруҳига энергия йўли билан боғлиқдир. Тана учун ёлғиз бир аъзонинг олиб ташланиши - қуёш тизимидаги планеталардан бирининг йўқ бўлиши каби буюк фожеадир. Аъзоларнинг кўчирилишиИслом ўлкаларида динимизнинг “Ҳаром нарсани фақат тирик қолиш учунгина ейиши мумкин” (“Бақара”:173) деган рухсатига таяниб, бир кишининг баданидаги органни бошқа бир киши баданига кўчиришига фатво берилган. Пайғамбаримиз (с.a.в.) “Ўлик бир одамнинг суягининг синдирилиши тирик одам суяги синдирилиши кабидир ва ҳар иккиси ҳам гуноҳдир”, деганлар. (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббoн ривояти). Баъзи олимлар бу ҳадисни шарҳларкан, шундай дейдилар: “Тирик бир одамнинг қорни ёрилишига, бўйнининг кесилишига; вужудини кесиб, ўпка, жигар, юрак ва буйрак каби бир аъзонинг ва кўзларнинг чиқарилишига изн берилмаганидек, буларни жонсиз бир жасадда амалга оширишга ҳам Исломда изн йўқдир”. Бир жонзотнинг аъзосини олишни истамоқ – ноҳақликдир, аммо жонли мавжудот ўзини ҳимоя қилиши мумкин. Лекин бир ўликнинг аъзосини олиш – жиноятдир, чунки жонсиз мавжудот ўзини ҳимоя қилаолмайди. Пайғамбаримизнинг (с.a.в.) билдирганига кўра, ўликнинг оғриқни ҳис этиши тирикнинг оғриқни сезишидан анча кучлидир. Тириклигида ёки ўлганидан сўнг аъзосини беришга кўнгилли ҳолда розилик берган кишилардан аъзо олиш ҳам xавфлидир. Биз ўлимдан сўнг қандай ҳаёт бўлишини билмаймиз, ўрганганимизда эса жуда кеч бўлади. Ҳазрати Исо: “Агар кўзинг сени гуноҳга бошласа, уни суғуриб ташла. Кўзингнинг йўқ бўлиши жаҳаннамда бутун вужудинг ёнишидан афзалроқдир”, деган. Ўз аъзоси шундай таҳликали бўлса, инсон қандай қилиб бошқа биттасининг кўзини, юрагини ёки буйрагини ўз вужудига ўтказа олади?! Яна, «ўлим тахликаси бор эди, шу боис орган нақли (кўчириш)га мажбур бўлдик», дейдилар. Хўш, орган нақлидан кейин ўлим бекор қилинaдими? Аллоҳ (Taoлo) кўчирилган орган (аъзо)ни рад этувчи механизмни яратиб қўйибди. Агар Аллоҳ орган нақлини таъқиқламаганда эди, бу механизмни яратмаган бўларди. Аъзо нақл этиш(кўчириш)ни амалга оширган киши бошқaсидан олиб қўйилган аъзони вужуди рад этмаслиги учун, умр бўйи иммунитетни қийнайдиган синтетик дорилар қўллашга, яъни, Аллоҳнинг қонунларига қарши курашишга мажбур бўлади. Бугун дунё аҳли ишониб бўлмас ва қўрқинчли бир ҳодисага шоҳид бўлди. Австралияда 9 ёшдаги бир қизга жигар кўчириб ўтказилди. Ўтказилган жигар қизнинг қон тизимини ва иммунитет тизимни назорат остига олди: қизчанинг қон гуруҳи ва резус фактори ўзгарди, иммунитетнинг рад қилиш механизми бартараф этилди! Бу вазиятда дунё ҳайрон: қизнинг танасига жигар ўтказилдими ёки жигарга қизнинг танаси кўчирилдими?! Одам фарзанди тонгга эришганда, аъзоларининг барчаси ўз (ҳол) тилида унга шундай дейди: “Бизнинг ҳаққимиз учун Аллоҳдан қўрқ. Зеро, биз сенга оидмиз”. (Ҳадиси Шариф) Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling