ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10 кунлик очлик
3 кунлик очлик
Очликнинг илк куни, xудди бир кунлик очликда бўлгани каби, саҳарда сув ичилади, сўнг ифтор ва саҳарда бир нарса емасдан 3 кун кетма-кет рўза тутилади. Оғир касалликларга чалинганлар уч кунлик рўзани 7 кунлик оралиқ (танафусслар) билан 7-21 марта амалга оширишлари керак. Уч кунлик рўзанинг барча касалликларга фойдаси бор. Рўзаларнинг оxирида аввал мева шарбати, сўнг мева, ундан сўнг салат ейилади, фақат кечқурун сабзи овқат ейилиши мумкин. 10 кунлик очлик Ўсимталар(шиш), оғир суяк хасталиклари, руҳий касалликлар, тутқаноқ (эпилепсия) ва мултипл склероз (MS), каби неврологик касалликлар, юрак томир хасталиклари ва барча оғир дардлардан 10 кун оч қолмасдан қутилиш қийин. Чунки юқорида айтилгани каби, очлик фақат 5-чи-7-чи кундан сўнг ҳужайраларга тушади ва ўзгарган ҳужайраларни яхшилайди, яхшиланмаганларини йўқ қилади. Рўза бошлашдан олдин кечқурун янчилган сано ёки магнезиум сулфат олинади ва саҳарда 1-2 стакан сув ичилади.Ичаклар бўшамаса, клизма қилинади, чунки рўза давомида ичаклар тоза бўлиши керак. Илк 3 кун ифторда 1-3 ютум, жуда исталса, исталганича сув ичиш мумкин. 3 кундан сўнг ифтор ва саҳарда исталганича сув ичиш мумкин. Ичилган сувнинг сифати жуда муҳимдир.(“Сув” бўлимига қаранг.) Кунда 1-2 марта совуққа яқин илиқ ёки совуқ сув билан ғусл қилинади. Таҳорат учун ҳам, ичиш учун ҳам иссиқ сув қўлланилмаслиги лозим, чунки очликда ошқозон безлари ишламайди ва фермент ишлаб чиқармайди. Ичилган ва ғусулда қўлланилган иссиқ сув ошқозон безларини ишлатиб юборади, ошқозон безлари эса фермент ишлаб чиқара бошлайди. Бундай ҳолатда инсон рўзасини очишга мажбур бўлади. Очликда ҳар хил жойларда оғриқлар, иситма, титраш, қусиш, ич кетиши бўлиши мумкин, қoндаги шакар ва қон босими тушиши мумкин. Буларнинг барчаси нормал ҳолат бўлиб, яхшиланишга ишоратдир. Бу жараён организмнинг ўз ҳолатига кўра ўз эҳтиёжини тартибга солишидир, бу жараёнга аралашиш, яъни уни тўхтатиш учун дори ичиш тўғри эмас. Бу ҳолатлардан бири ёки бир қанчаси юзага келса, сув клизмаси қилинади. Клизма йўли билан ташқарига чиққан унсурлар кўп бўлса, очлик давомида бир-икки кунда бир клизма қилинаверади. 10 кунлик рўзани шу масалани тушунган бир доктор назоратида амалга ошириш жуда қулайдир. Бундан ташқари, рўзанинг моҳиятини англамаган докторлардан узоқ туриш лозим. Oчлик тугагандан кейинги 10 кунлик босқич ўн кун очлик каби муҳимдир. Бу кунларда вужуд йўқолган хаста ҳужайраларнинг ўрнини тўлдириш учун соғлом ҳужайраларни кўпайтириб, аъзоларни янгидан қуришни бошлайди. Яъни тамомланган рўзанинг натижаси бевосита бу ўн кун мобайнида еган овқатларга боғлиқдир. Истеъмол қилинган овқат мева, тоза сабзи, рафина килинмаган зайтун ёғи, табиий асал бўлиши керак. Cувга диққат қилиш лозим! (“Сув” бўлимига қаранг.) Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling