ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet58/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Эслатма:
Қонни суюлтирувчи дориларни қўллаётган кишилар зулук қўйишдан 5-7 кун аввал дориларни олишни тўхтатишлари лозим.
Гилос ва лимон қонни суюлтириши сабабли зулук қўйишдан 3 кун аввал ва зулук қўйилган кун бу меваларни емаслик керак.
Гемофилия билан оғриган беморларга зулук қўйилмайди.
Оғриқни кесувчи, температурани тушурувчи, аспирин ва антибиотик дориларни кўп қўллаган кишиларнинг қон ишлаб чиқариш тизими зарарланган бўлиши мумкин. Бундайлар зулук қўйишни 3 дона зулук қўйишдан бошлаб, икки сеанс орасида энг оз 3 ҳафта бўлиши керак. Бундай беморлар зулук давосини қон назорати билан амалга оширишлари, зулуклар тушгандан кейин қонашни тўхтатишлари керак.
Ҳайзли аёлларга, тўқ қоринга ва таҳоратсиз кишиларга зулук қўйилмайди.
Орган (аъзо) алмаштиришни бошидан кечирганларга ва диализга боғланиб қолган буйрак касалликлари билан оғриганларга зулук қўймаслиги лозим.

ОЧЛИК БИЛАН ДАВОЛАШ (Рўза)


Пайғамабаримиз (с.а.в.) Абу Ҳурайрага шундай васият қилди:
Ҳар ким қўрқувдан дир-дир титрар экан, қўрқув ҳис этмаганларнинг, ҳар ким жаҳаннам оташидан фарёд этаркан, роҳат ва ҳузур ичида бўлганларнинг йўлини тут!
Улар кимдир, ё, Расулиллоҳ? Уларнинг ҳолатини менга билдир, ки мен уларни таниб олай, - деди Абу Ҳурайра.
Улар Охир замонда келажак умматларимдандир. Улар Маҳшарга келаркан, пайғамбарлар каби келарлар. Уларни кўрганлар пайғамбар деб ўйларлар.
Мен уларни кўриб, «оҳ, умматим, оҳ, умматим», дейман.
Маҳшар халқи уларнинг пайғамбар эмас, менинг умматим
эканликларини англайдилар. Улар Маҳшар еридан йилдирим каби кечарлар. Уларнинг нури бутун Маҳшар халқининг кўзларини қамаштирар.
Ё, Расулаллоҳ, уларнинг амалларини менга ҳам ўргатинг, балки мен ҳам улар каби бўларман, - деди Абу Ҳурайра. Эй, Абу Ҳурайра, уларнинг йўли қийин. Улар уйларида емаклари бор экан, очликни танлайдилар. Ҳар хил либослари бор экан, қудратга эга экан, либосга аҳамият бермаслар. Ҳар турли шарбатни ичишлари мумкин ҳолда, сувсизликка чидарлар.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling