ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet66/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Кўрсатиш (диагностика) жиҳозлари


Баъзиларига кўра, бир дақиқа давом этган компьютер томографияcи «ҳаётни сақлаб қолмоқда» эмиш. Бизнингча, жиҳозлар борган сари инсонлар сиҳҳатида ҳеч қандай муаммо бўлмаса ҳам, муаммо бор каби қилиб кўрсатиш воситасига айланмоқда.
Улар кўрсатган натижалар кераксиз ва зарарли муолажаларга, ҳатто жарроҳлик амалиётларига сабаб бўлмоқда.
Яна-да ёмони, тадқиқотчилар компьютер томографияcининг саратонга (ракка) йўл очабилиши ва мавжуд шишларни баттар газак олдириши мумкинлигини таъкидламоқдалар.
Бу ҳолат, хусусан, саратонга (ракка) мойил бўлганлар, “A” ва “AB” қон гуруҳи эгалари ва кексалар учун таҳликали бўлиб бормоқда. Соғлом инсонга татбиқ қилинган компьютер томографияcининг берган зарари соғломлаштирувчи омилдан кўп бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, шифокорлар ҳар масалада томография, рентген, ультранурли ва бошқа қимматбаҳо ускуналардан фойдаланишни жуда яхши кўрадилар. Кейин кераксиз дори муолажалари, ҳатто жарроҳлик амалиётларини (бел чурраси, юрак амалиётлари, “цезарь амалиёти” каби) амалга оширдилар.
Янада ҳайратланарлиси шуки, бу таҳликали амалларни фақат шифокорлар эмас, балки бу “ташҳис”ларга ишонадиган беморлар ҳам истамоқда.
Беморлар ўзларини ғаройиб жиҳозлар билан текшириб, MR каби тадқиқотлар ўтказмаган, “жиддий ташҳислар” қўймаган, дори, муолажаси бермаган докторга шубҳа билан қараяптилар.
Мисол учун, Скандинавия мамлакатларида яшаган турклар Туркиядаги докторларни афзал кўрадилар. Чунки Скандинавияда доктор талабдан бир қанча кун, ҳатто, бир неча ҳафта кейин учрашув белгилайдилар. Туркиядаги каби дарров дори ёзмайди, шифохонага ётқизмайди, осонликча амалиёт қилмайдилар. Скандинавияда докторлар ҳомиладор аёлларга нормал туғиш рўёбга чиққунча, туғиш тўлғoғига чидашни тавсия қиладилар.
Ошқозон ва ичак касалликлари

Ҳазмсизлик


Ҳазмсизлик аксарий касалликларнинг бошидир.
Ҳазмсизлик натижасида юзага келган қолдиқ моддалар жигарга селдек оқади; жигар бу қолдиқларни қисман парчалайди ва қон воситасида ташқарига чиқаради; қисман сақлайди, қисман сафро косасига (ўт пуфагига) аxлат тарзида жўнатади.
Сафро косасида давомли равишда келадиган ифлосликдан тошлар ҳосил бўла бошлайди. Жигарга тўпланган қолдиқ моддалар кўпайганида вазифалари жигардаги қолдиқларни тозалаш бўлган қуртлар, микроблар ва вируслар жигарда кўпая бошлайди.
Бу жараён гепатит, цирроз, саратон ёки бошқа оғир касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Давомли ҳазмсизлик ошқозонда яллиғланиш (гастрит), рефлюз, чурра (грижа) ва ярага сабаб бўлади. Бу касалликлар эса ҳазмни янада қийинлаштиради.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling