Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet1/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Meros


АБУ ИСОМ НУРИДДИН МУСЛИҲИДДИН БУХОРИЙ


ИСЛОМДА МЕРОС
(Рисола)
III нашри


Таржимон:
Абу Баҳодирхон Шокирхон Шодмонхўжа
Вақф, сотиш мумкин эмас!
Аллоҳу таоло йўлида бепул тарқатилади
АНДИЖОН, 1444/2023
Т а қ д и й м – تـقـد يـم


أللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عُمرينكيزنى زياده إيتيب،
هر خيل حادثات لاردين اوز پناهيده أسراگاي!
آمِينُ، يَا رَبَّ اٌلْعَالمَـِينَ!


* * *


Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло умрингизни зиёда этиб, ҳар хил ҳодисотлардин
Ўз паноҳида асрагай!
Āмийн, йā раббал-ъāламийн!
نـور الـديـن- Н у р и д д и н
شـاكر خـان- Ш о к и р х о н


ТАРЖИМОНДАН:




Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсинким, Ул Зотнинг фазлу карами ва инояти ила ушбу рисола муаллифнинг бевосита назорати ва кўмаги билан ҳамкорликда арабчадан она тилимизга ўгирилди. Мазкур жараён мобайнида китобдаги айрим мавзу ва мисоллар бироз қисқартирилди ё кенгайтирилди, ёки баъзи ҳолларда эса, тушириб қолдирилди, ёхуд қайта ёзилди. Айрим калима ва ибораларга изоҳ берилди. Керакли мисолни излаб топиш осон бўлсин учун барча мисоллар алифбо бўйича мундарижага солиниб, илова қилиб берилди.
Қуръони карийм оятларининг таржимаси: “Қуръони карийм. Ўзбекча изоҳли таржима. Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. Қуръони кариймни ўрганиш илмий маркази, Бишкек, 2001, 767 б.” китобидан иқтибос қилиб олинди.
Фароиз илмига оид арабча калима ва ибораларнинг кўп қисмига она тилимизда мос келадигани мавжуд эмаслиги сабабли, уларга изоҳ бериб, айнан қўллашни лозим топдик. Ўйлаймизки, уларни амалда қўллаш жараёнида мазкур иборалар ўзлашиб боради ва натижада, ўзбек тилимиз янада бойишига ҳамда тараққиётига олиб келади. Шунингдек, айрим мураккаб ва мавҳум ибораларга изоҳ берилиб, алифбо бўйича луғатга жойлаштирилди.
Ҳурматли китобхонлардан илтимосимиз шулки, мерос тақсимотини ҳаётга татбиқ этиш жараёнида, мазкур қўлланмадан биронта шахс манфаатини кўзламаган ҳолда, уламолар билан бамаслаҳат фойдалансалар адолат қарор топган бўлур эди...
Рисоланинг учинчи нашр этилишида бевосита ёки билвосита кўмаклари ила ўз ҳиссаларини қўшган барча Парвардигор Йўлидаги Биродарларимизга ташаккур изҳор этамиз. Уларнинг ушбу хайрли амалларига Аллоҳу таолодан беҳисоб ажру савоблар тилаб қоламиз...
Парвардигор барчамизни инсофу тавфийқ неъматидан баҳраманд этиб, гуноҳларимизни мағфират этишини тилаб қоламиз.
ОМИЙН, ЙО РОББАЛ-ЪОЛАМИЙН !


Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамдлар бўлсинким, Рисоланинг I ва II нашрлари 1424/2003 – 1430/2009 йиллари, Маккаи мукаррамада 10000
(ўн минг) нусхадан чоп этилиб, (МДҲ) – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги диёрларидан ҳаж ва умра зиёратига мушарраф бўлган ҳожи биродарларимизга Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло йўлида ҳадия этилган эди.


Аллоҳу таолонинг мадади ила, қўлингиздаги III нашри она диёримизда ҳомий биродарларимиз кўмаклари ила қайта ҳозирланиб,
ҳадия этилмоқда. Алҳамдулиллāҳ...



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling