Мукаддима


Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қавли


Download 0.51 Mb.
bet3/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Meros

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қавли:
{مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍٍ يُصََى بِهَا أوْ دَيْنٍ غَيْرَ مُضَارِّ} (النساء، 4:12)
«(Бу тақсимотлар марҳум) қилган васият ва қарзлари адо қилингандан кейин бўлур» (Нисо сураси, 12-ояти кариймадан).
Ундан кейин жуда қисқа фурсат орасида бирор меросхўр ҳақига зулм қилмаган ҳолда, уламолар билан бамаслаҳат қолган мол-мулк барча ҳақдорларга тақсимлаб берилиши керак.
Мабодо, пули тезда қўлга кирмайдиган, ёки тенг шериклик корхона, ёки тижорат молларини сотиб, нақд пул тушиши кўп вақт ва оворагарчилик талаб қилинадиган бўлса, бундай мушкил ишлар тўлиқ ҳал бўлмагунча мерос тақсим этилмай турилади. Фақат марҳумдан қолган нақд пуллар ва ҳозирда мавжуд бўлган унинг мол-мулки тақсим этилади, холос. Масалан, марҳумнинг бир автомашинаси ва бошқа бировда ҳудди шу автомашина қиймати баробарида қарз берган пули бўлса, меросхўрлардан бирига ўша автомашина, иккинчисига ундирилмаган қарз пулни тақсимлаш, албатта, нотўғри бўлади.
Баъзи кишиларнинг бепарволиклари оқибатида мерос ўз вақтида тақсим этилмай қолгач, турли муаммолар пайдо бўлиб, меросхўрлар орасида келишмовчиликлар келиб чиқади-да, кейин бир-бирларини суд-маҳкамага тортиш ҳоллари кўплаб учрамоқда. Натижада, қариндошлар орасидан меҳр-маҳаббат кўтарилади. Яна шундай ҳоллар ҳам учрайдики, ўз вақтида мерос ҳақдорларга тақсим этилмасдан қолгач, меросхўрлардан бири ёки бир нечаси шу орада қазо қилиб кетиши ҳам мумкин. Бошқа бировлар эса, ҳақдорнинг ҳиссасини Қуръони карийм кўрсатмаларига хилоф равишда, ҳазм қилиб юборган бўлиши мумкин. Ана энди, бева хотин ва етимлар кулфати устига янги-янги ғам-ташвиш ва можаролар пайдо бўлади. Оқибатда, ўзининг мавжуд мол-дунёсига бировнинг ҳақи – ҳаром аралашгач, боридан маҳрум бўлиши етмагандай, охиратда Парвардигор олдида ҳам жавоб бериши муқаррардир.
Кўпинча, меросхўрлар орасида етим болалар ҳам бўлади. Етимлар молини зўрлик билан ейиш етти оғир гуноҳи кабиралар (Аллоҳга ширк келтирмак; Бировни ноҳақ ўлдирмак; Фолбин-жодугарлик қилмак; Етимнинг молини емак; Жиҳод вақтида жангдан қочмак; Покдоман аёлни “зинокор” деб, туҳмат қилмак; Судхўрлик қилмак)нинг бири саналади. Муқаддас Қуръони кариймда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло огоҳлантиради:

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling