Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet14/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
Bog'liq
Meros

ФАРИЗА ЭГАЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадийс мавжуд бўлиб, унда: «Фаризаларни ўз эгаларига етказинглар, қолганлари энг яқин эркак зотига тегади», – дейилади. ("Фатҳул-Борий", 12-жилд,11-саҳифа).
Фариза” эгалари 10(ўн) нафар бўлиб, улар: Эр, хотин(лар), она, ота, бобо, буви(лар), қиз(лар), ўғилнинг қиз(лар)и, отабир опа ёки сингил(лар) ҳамда онабир ака-ука ва опа-сингил(лар).
1. ЭРНИНГ МЕРОСИ
* Эр ўз хотинидан қолган мероснинг ½ (ярми)ни олади, агар хотиннинг меросхўр фарзандлари, ўғлининг болалари ва ўғлининг ўғлининг ўғли бўлмаса. Қизнинг болалари меросга ҳақдор эмаслар, шунинг учун ҳам отанинг оладиган меросини тўса олмайдилар.

  • Эр ўз хотинидан қолган мероснинг ¼ (тўртдан бири)ни олади, агар унинг шу ёки бошқа эридан бўлган меросхўр фарзанди, ёки ўғлининг боласи ва ўғлининг ўғлининг ўғли бўлса. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:

{وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أزْوَاجُكُمْ إنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإن كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ اٌلرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ} (النساء، 4:12)
«Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан – агар улардан фарзанд қолмаган бўлса – ярми тегур. Энди агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса, сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур...» (Нисо сураси, 12-ояти кариймадан). Изоҳ: Фарзанд ёки бола дейилганда ўғил-қиз баравар тушунилади.
1-мисол. Эр ва ота қолди:
* Эрга мероснинг ½ (ярми), меросхўр бола бўлмагани учун, қолгани отага тегади.
2-мисол. Эр ва ўғил қолди:
* Эрга ¼ (тўртдан бир)и, қолгани ўғилга.
2. ХОТИННИНГ МЕРОСИ
Хотин эрдан қолган мероснинг ¼ (тўртдан бир)ини олади, агар эрининг меросхўр фарзанди ва ўғлининг боласи бўлмаса.
* 1/8 (саккиздан бир) ҳисса олади, агар маййитнинг шу, ёки бошқа хотинидан меросхўр фарзанди бўлса. Хотинлар икки, ёки ундан ортиқ бўлса, ўша ¼ (тўртдан бир) ёки 1/8 (саккиздан бир) ҳиссага барчаси тенг шерик бўлади.
Изоҳ: Бу улушлар хотинларнинг ўзларига тегадиган ҳисса бўлиб, уларнинг фарзандлари сони оз-кўп, ёки бор-йўқлигининг аҳамияти йўқ.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling