Мукаддима


Меросхўрнинг мерос олиш сабаибни билиш


Download 0.51 Mb.
bet11/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
Meros

3. Меросхўрнинг мерос олиш сабаибни билиш, яъни у мерос қолдирувчига нисбатан кими бўлади: хотиними, ўғлими, ота-онабир ака-укасими, ёки бошқасини аниқлашдан иборат.
Агар мероснинг бирон-бир ҳақдор меросхўри топилмаса, унинг энг яқин эркак қариндошига берилади. Мабодо, у ҳам бўлмаса, маҳалладаги энг билимдон ва тақводор кишисига топширилади, зеро у омонат меросни муносиб жойига сарф қилишни билади. Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан бундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Хузоъа қабиласидан бир киши қазо қилади ва унинг молу мулкини Пайғамбаримиз олдиларига келтиришганда, У Зот: Меросхўрини изланглар, у бўлмаса қариндошини топинглар, - дедилар. Улардан ҳеч бири топилмагач: Хузоъанинг муътабар кишисига беришга амр қилган эдилар».
Меросга ҳақдорлик сабаблари учтадир:

  1. Никоҳ: Эр ўлса – хотин, хотин ўлса – эр мерос олади. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:

{وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أزْوَاجُكُمْ إنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإن كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ اٌلرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ} (النساء، 4:12)
«Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан – агар улардан фарзанд қолмаган бўлса – ярми тегур. Энди агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса, сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур...» (Нисо сураси, 12-ояти кариймадан). Никоҳсиз туғилган бола отадан мерос ололмайди ва беролмайди ҳам, аммо онадан мерос тегади ва онага ҳам бера олади.
2. Вало: (қулга озодлик бахш этиш орқали унга валийнеъмат бўлиб қолмоқлик) Озод қилинган қул вафотидан кейин ундан бирор нарса қолса, (бошқа меросхўрлари бўлмаган тақдирда) у собиқ қулдорга тегади. Агар қулдор вафот этган бўлса, унинг “асаба”сига тегади.
3. Уруғ: яъни қариндошлик. Ота-она, улар бўлмаса – бобо-бувилар; фарзандлар, улар бўлмаса – набиралар; ака-укалар, улар бўлмаса – уларнинг фарзандлари; амакилар, улар ҳам бўлмаса – уларнинг фарзандлари уруғ ҳисобланади. Изоҳ: Барча жойда келган қариндошлик – марҳумга нисбатан ким бўлиши кўрсатилди.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling