(АҲМАД) эр-хотин ( ОИША) (ФОТИМА)
ИСҲОҚ (МАҲМУД) эр-хотин (МАРЯМ) (ИБРОҲИМ)
* Зайнаб буви икки томонлама қариндош бўлгани сабабли, унга мероснинг 1/6 (олтидан бири)нинг 2/3 (учдан икки) улуши, Зулайҳо бувига эса, 1/3 (учдан бир) улуши ва қолгани Исҳоқ амакига тегади.
7. ҚИЗНИНГ МЕРОСИ
Қизлар икки хил мерос оладилар. Бири – ”фариза”, иккинчиси – ака-укалари билан биргаликда “асаба” меросини оладилар.
Агар қизнинг ака-укаси бўлсагина “асаба” йўли билан мерос олишга ҳақи бор;
АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{يُوصِيكُمُ اللهُ فِى أوْلآدِكُمْ لِلذَّكَرِِ مِثْلُ حَظِّ اٌلأُنْثَيَيْنِ} (النساء، 4:11)
«АЛЛОҲУ ТАОЛО фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос олишни амр қилур» (Нисо сураси, 11-ояти кариймадан).
Агар марҳумнинг ўғли бўлмаса, унинг қизи ”фариза” мероси олишга ҳақдор бўлади;
Агар якка қиз бўлса, унга мероснинг ½ (ярми) тегади;
Агар қизлар икки ва ундан кўп бўлса – мероснинг 2/3 (учдан икки) улушига тенг шерик бўладилар. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{فَإن كُنَّ نِسَآءً فَوْقَ اٌثْنَتَيْنِِ فَلَهُنَّ ثُلْثَا مَا تَرَكَ وَإنْ كَانَتْ وَاحِدَةً فَلَهَا اٌلنِّصْفُ} (النساء، 4:11)
«Агар (меросхўрлар) иккидан ортиқ қиз бўлса, уларга (ота-она) қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса, унга (мероснинг) ярми тегур». (Нисо сураси, 11-ояти кариймадан).
Саҳобий Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн ар-Рабийънинг икки қизига мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмини тенг бўлиб бердилар».
19-мисол. Қиз ва амаки қолди:
* Қиз якка бўлгани учун унга мероснинг ½ (ярми), қолгани амакига тегади.
20-мисол. Икки қиз ва ота қолди:
* Қизларнинг ака-укалари бўлмагани учун улар мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмига тенг шерик бўладилар. Отага ”фариза” бўйича мероснинг 1/6 (олтидан бири) ва қолгани “асаба” йўли билан тегади.
21-мисол. Бир қизу бир ўғил қолди:
*Ўғилга икки қизнинг улуши берилади, яъни мерос 3 (уч) қ қисмга бўлиниб, 2 (иккиси) ўғилга ва 1 (бири) – қизга тегади.
Do'stlaringiz bilan baham: |