Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
- Bu sahifa navigatsiya:
- (النساء، 4:12) « Уларга
- 3. ОНАНИНГ МЕРОСИ
- АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг
АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{وَلَهُنَّ اٌلرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إن لَّمْ يَكُنْ لَّكُمْ وَلَدٌ فَإنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ اٌلثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ} (النساء، 4:12) «Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан – агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса – тўртдан бири тегур. Энди агар сизларнинг фарзандингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан саккиздан бири тегур». (Нисо сураси, 12-ояти кариймадан). 3-мисол. Хотин ва ота қолди: * Хотинга мероснинг ¼ (тўртдан бир)и, чунки фарзанд йўқ. Қолгани отага тегади. 4-мисол. Хотин ва ўғил қолди: * Хотинга мероснинг 1/8 (саккиздан бир)и, чунки фарзанд бор. Қолгани ўғилга. 5-мисол. Уч хотин ва ўн бир ўғил қолди: * Уч хотин мероснинг 1/8 (саккиздар бир) ҳиссасига тенг шерик, ўғиллар эса, қолганига тенг шерик бўладилар. 3. ОНАНИНГ МЕРОСИ Она мероснинг 1/3 (учдан бир), 1/6 (олтидан бир) ёки қолгандан 1/3 (учдан бир) улушини олади. * 1/3 (Учдан бир)ни қуйидаги ҳолларда олади: а). Маййитнинг меросхўр фарзандлари бўлмаса; б). Маййитнинг бирдан ортиқ ака-укаси ва опа-сингиллари бўлмаса; * Она қолгандан 1/3 (учдан бир) улушни олади, агар: а). Эрни ва ота-онани ташлаб хотин вафот этса; б). Хотинни ва ота-онани ташлаб эр вафот этса. Юқоридаги икки масала халифа Умар розияллоҳу таоло анҳу ижтиҳодлари билан жорий бўлгани сабабли العمريتين «Умариятайн» – «Умар розияллоҳу таоло анҳу нинг икки масаласи» деб аталади. Она 1/6 (олтидан бир) ҳисса олади, агар марҳумнинг меросхўр фарзанди ё ўғлининг боласи, ёки бирдан ортиқ ака-укаси, ёҳуд опа-синглиси бўлса; АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли: {وَلِأبَوَيْهِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِّنْهُمَا اٌلسُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إنْ كَانَ لَهُ وَلَدٌ فَإن لَّمْ يَكُن لَّّهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ اٌلثُّلُثُ فَإنْ كَانَ لَهُ إخْوَةٌ فَلِأُمِّهِ اٌلسُّدُسُ مِن بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أوْ دَيْنٍ ءَابَاؤُكُمْ وَأبْنَاؤُكُمْ لآ تَدْرُونَ أيُّهُمْ أقْرَبُ لَكُمْ نَفْعًا فَرِبضَةً مِنَ اللهِ إنَّ اللهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا} (النساء، 4:11) Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling