«Агар (марҳумнинг) фарзанди (ва ота-онаси қолган) бўлса, қолдирган меросидан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири тегур (қолгани фарзандига қолур). Энди агар фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси унга меросхўр бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади). Агар униَнг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур. (Қолган қисми отасига тегади, зеро, марҳумнинг ака-укаларини едириб-кийдириш ва уйлаб-жойлаш отанинг зиммасидадир. Бу тақсимотлар хотинларингиз) қилган васият ва қарзлари адо этилганидан кейин бўлур. Ота-оналарингиз ва фарзандларингизнинг қайси бирлари сизлар учун фойдаси тегувчироқ эканини билмайсизлар. (Бинобарин, ўзингизга қолса, мерос тақсимотини ҳам адолат билан ҳал қила билмайсиз. Шу боисдан кимга қанча мерос тегиши) Аллоҳ томонидан қатъий фарз қилиб қўйилди. Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир». (Нисо сураси, 11-ояти карийма). Бу ерда ака-ука ва опа-сингиллар ота-онабир, ёки отабир, ё онабир бўлса ҳам фарқи бўлмас.
* Ота ҳаёт бўлган тақдирда, ака-ука ва опа-сингилларнинг мерос олишга ҳақлари йўқ, лекин улар онанинг 1/6 (олтидан бир) ҳисса олишига сабабчи бўладилар;
6-мисол. Эр ва ота-она қолди:
* Мерос 6 (олти)га тақсим қилинади. Шундан эрга 3 (уч), онага 1 (бир) ва отага 2 (икки) ҳисса тегади.
7-мисол. Хотин ва ота-она қолди:
* Мерос 4 (тўрт)га тақсим қилинади, шундан, хотинга 1 (бир) ҳисса, қолганнинг 1/3 (учдан бир)и – онага, отага эса мероснинг ½ (ярми) тегади. (Масалан: Эрдан 1000 (минг) риёл пул мерос қолди. Хотинга ¼, яъни, 250 (икки юз эллик) риёл, қолган 750 (етти юз эллик)нинг 1/3 (учдан бири) яъни, 250 (икки юз эллик) риёли онага ва бутун мероснинг ярми – 500 (беш юз) риёли отага тегади.
8-мисол. Ота-онани қолдириб ўғил вафот этди:
* Онага мероснинг 1/3 (учдан бир)и ва қолгани отага тегади.
9-мисол. Она ва ўғил қолди:
* Онага мероснинг 1/6 (олтидан бири) чунки, меросхўр фуруъ бор, қолгани – ўғилга.
10-мисол. Она ва икки ака-ука қолди:
* Онага 1/6 (олтидан бир) ҳисса, қолганига ака-укалар тенг шерик.
4. ”фариза”'>ОТАНИНГ МЕРОСИ
Отага уч хил мерос тегади: ”фариза” йўли билан, «асаба» йўли билан ёки ”фариза” ва «асаба» йўли билан:
Марҳумнинг фарзандлари бўлса – ота ”фариза” йўли билан мероснинг 1/6 (олтидан бир)ини олишга ҳақдор бўлади. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
«(...Агар марҳумнинг) фарзанди (ва ота-онаси қолган) бўлса, қолдирган меросдан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири тегур (қолгани фарзандига қолур...)». (Нисо сураси, 11-ояти кариймадан).
Агар отанинг фарзандлари бўлмаса, унда «асаба» йўли билан мерос тегади. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
Do'stlaringiz bilan baham: |