Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet12/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
Meros

АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{وَ أُوْلُوا اٌلاْرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَى بِبَعْضِ فِى كِتَابِ اللهِ} (الأنفال ، 8:75)
Аллоҳнинг Китобида уруғлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга Аллоҳ йўлида дўстлашиб, бир-бирларига меросхўр бўлган кишилардан) ҳақдорроқдирлар...” (Анфол сураси, 75-ояти кариймадан).


МЕРОСГА ТААЛЛУҚЛИ ҲОЛАТЛАР
1. Эрдан хотин ва хотиндан эр бир-бирларидан мерос олишга ҳақлари бор, токи ўртага талоқ тушгунча, ёки фасх қилингунга қадар (яъни, талоқ сўзи айтилмаса-да, талоқ маъносида ажралишни ифода этиш ҳолати). Агар идда мобайнида улардан бири вафот этгудай бўлса ҳам бошқасига мерос тегаверади. (Идда – талоқ қилинган аёлнинг уч ҳайз мобайнида ўзини кузатиб, бошқа турмуш қурмай туриши ва ҳомила йўқлиги аён бўлгунга қадар кутиш вақти). Аммо фасх ва талоқи боин (уч талоқ) бўлса, ўша ондан бошлаб ҳар икки тараф мерос олишдан маҳрум бўлиб қолади. Бу ерда қуйидаги икки ҳолатга хушёр бўлиш керак: бири – эр ўлим тўшагида ётса-ю, ўз хотинини мерос олишдан маҳрум қилиш мақсадида пок ва бегуноҳ хотинига туҳмат қилиши натижасида, орага уч талоқ тушиб қолса – хотин барибир мерос олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолаверади; иккинчиси – шу ҳолатда хотин ҳаётдан кўз юмиб қолса, эр хотинидан мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, чунки унинг нийяти бузилиб қолган эди...
* Агар мулкдор хотин эрини мерос олишдан маҳрум қилиш нийятида, ўзи ўлим тўшагида ётган бўлишига қарамасдан эрининг иззат-нафсига тегадиган қилиқ қилиш орқали эридан талоқ олишга эришгудай бўлган тақдирда ҳам, эри мерос олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолаверади. Зеро, хотиннинг нийяти бузилган сабабли, мабодо эри аввал ўлиб қолса, ундан мерос олиш ҳуқуқидан хотиннинг ўзи маҳрум бўлиб қолади. Изоҳ: мазкур ҳолатларни тасдиқ қилувчи икки адолатли гувоҳ орқали воқеа исбот этилиши шарт.
2. Уруғ (қариндош)лар марҳумдан мерос олишга ҳақлари бор. қариндошлик уч хил бўлади: усул, фуруъ ва ҳавоший.
а) الأصول Усул (айнан таржимаси: асослар, томирлар) – (мерос қолдирувчининг ёруғ дунёга келишига сабаб бўлган ота-она ва уларнинг аждодлари). Булардан мерос олишга қуйидагилар ҳақдор бўладилар:
*Ота, унинг отаси, отасининг отаси каби барча эркак зотлари. Аммо онанинг отаси каби боболар меросхўр эмас, балки уруғлардан ҳисобланадилар;
*Она, унинг онаси, отанинг онаси ва бобонинг онаси кабилар. Аммо отанинг онасининг онаси уруғлардан саналади, меросхўр эмас;
б). الفروع Фуруъ (айнан тарж: шохлар (дарахт шохи каби) – (мерос қолдирувчининг фарзандлари, улар бўлмаса ўғилнинг фарзандлари кабилар). Аммо қизнинг ўғиллари қариндош саналади, зеро уларнинг отаси бошқа зотдан бўлгани учун;
в). الحواشي Ҳавоший (айнан тарж: ҳошиялар, жияклар) – (усулнинг фуруълари, яъни мерос қолдирган кишининг ака-укалари ёки амакилари ва уларнинг ўғиллари). Булардан қуйидагилар меросхўр саналади:
*Ота-онабир опа-сингиллар. Лекин амма, хола, ака-уканинг қизи, амакининг қизи каби аёл зотлари меросхўрлардан бўлмай, балки “қуруқ” қариндошлардан саналади; (Улар ҳақида кейинчалик алоҳида тўхтаймиз).
*Онабир ака-укалар. Аммо уларнинг фуруълари ҳақдор эмаслар;
*Отабир ака-укалар, амакилар ва уларнинг ўғиллари. Аммо ўртага аёл зоти тушса, масалан: тоға, онанинг амакиси, қизнинг ўғли кабилар қариндош саналади.
г). Озод қул ва жориядан қолган нарса – уни озод қилган кишига тегади, у бўлмаса ўғлига, бўлмаса отасига ёки бобосига, улар ҳам бўлмаса – ака-укаларга қолади. Унинг қизи ёки хотинига қолмайди.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling