Мукаддима


وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ 14} (النساء، 13-14)


Download 0.51 Mb.
bet9/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
Meros

وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ 14} (النساء، 13-14)
«13. Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат этса, (Аллоҳ) уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий (ҳаёт бахш этар). Ва бу буюк саодатдир. 14. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилувчи азоб бордир». (Нисо сураси, 13 ва 14-оятлар).
Меросхўрга васият қилишда Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан тажовуз қилиш бор. Чунки, бу нарса айрим меросхўрларга АЛЛОҲУ ТАОЛО чеклаб ва белгилаб қўйган миқдордан ошиқ ҳақ ажратишни тақозо этади. Бу эса айни тажовуз демакдир. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу ишнинг ҳаромлигини таъкидлаб: “Албатта, АЛЛОҲУ ТАОЛО ҳар бир ҳақдорга ўз ҳақини берган. Бас, меросхўрга (ўз молидан) васият қолдириш йўқдир!”, - деганлар.
5. Қолганлари ҳақдорларга тақсимланадиган мерос мулки ҳисобланади, зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай буюради:
{ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍٍ يُصََى بِهَا أوْ دَيْنٍ غَيْرَ مُضَارِّ *} (النساء، 4:12)
(Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинган васият ва қарзлар адо этилганидан кейин бўлур...(Нисо сураси, 12-ояти кариймадан)
Юқоридаги тўрт бандда зикр этилган ҳақ-ҳуқуқлар адо этилгандан сўнг, аввало (Қуръонда зикри келган) муайян миқдордаги миқдор – ”фариза” эгаларининг ҳисса-насибалари тақсимланади. Муайян миқдор эгалари олиб бўлгандан кейин, қолган мероснинг барчасини эгаллайдиган кишиларга – «асаба» дейилади, улар: марҳумнинг ўғли ёки отаси, ё отасининг отаси, ё ака-укаси, ёки уларнинг ўғиллари, ёҳуд амакиси, ёки унинг ўғиллари каби энг яқин эркак зоти)га берилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавллари: «Меросни ”фариза” (муайян миқдор эгалари)га етказиб беринглар. Қолгани, энг яқин эркак зотига тегади» ("Фатҳул-Борий", 12-жилд, 11-бет, муттафақун алайҳ).
Асаба” меросхўри мавжуд бўлмаган тақдирда, қолган мерос эр-хотиндан бошқаларга уларнинг меросдан бўлган муайян улуш миқдорига қараб, қайта тақсимланади. Агар ”фариза” (муайян миқдор эгалари) ҳам, “асаба” бўйича меросхўрлар ҳам мавжуд бўлмаса, уруғлар (амма, хола, тоға кабилар)га тақсим этилади. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling