Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЛЛОҲУ ТАОЛО Қуръони кариймда
ҲУКМИ: ФАРЗИ КИФОЯ. Агар етарли кишилар ўргансалар, бошқаларга илмул-фароизни билиш суннат бўлиб қолади.
Изоҳ: Юқоридаги келган ҳукм (фарзи кифоя) фароиз илмини таълим олишга нисбатан айтилган бўлиб, уни баъзилар ўргана олмасалар гуноҳкор бўлмайдилар. Бироқ, фароиз тақсимотига амал қилиш ҳар бир мусулмонга фарзи айн ҳисобланиб, унга бўйинсунмаслик ўта оғир гуноҳдир. МЕРОС БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАР Меросга тааллуқли ҳақ-ҳуқуқлар беш банддан иборат бўлиб, улар аҳамиятига кўра қуйидаги тартибда келади: 1. Маййитга бўладиган сарф-харажатлар: сув-челак пули, кафан пули, хушбўй гиёҳлардан тайёрланган муаттар суюқлик (ҳанут), ғассолга бериладиган пул, гўрков хизмат ҳақи ва бошқалар; 2. Мерос ичидаги муайян ашёга алоқадор бўлган ҳақ-ҳуқуқлар: масалан, маййитдан қолган мерос орасида гаровга қўйилган ёки шериклик нарсалар ёхуд бошқа молиявий муаммолар билан боғлик масалалар; 3. Бевосита меросга алоқадор бўлмаган ҳақлар: Маййитнинг зиммасида қолган закот, каффорат ёки ҳаж ибодатига қодир бўла туриб, узрсиз адо этмагани учун бошқа кишига ҳажбадал қилдириш харажатлари, ёки бировдан бўлган қарзи, ёки бировни ишлатиб, унинг ҳақини бериб улгурмаган қарзлари ва шу кабилар; 4. Меросхўр бўлмаган шахсга ёки бирон хайрия ишларга мероснинг учдан бири ёки ундан озроқ миқдорда қилинган васият: масжид-мадрасалар ибно этиш, йўл созлаш каби хайрия амалларига ажратиладиган, шунингдек, меросдан улуш тегмайдиган камбағал қавму қариндошларга мероснинг учдан бир қисмигача миқдорда пул ажратиш. Изоҳ: ҳар кимса тириклик чоғида ўз мол-мулкини хоҳлаганича тасарруф этишга қодир, аммо унинг вафотидан сўнг фақат васиятига ибноан мероснинг учдан бир қисмигача ажратишга рухсат берилади холос. Бироқ, меросхўр бўлган шахсга васият қилиш ҳаромдир. Зеро, АЛЛОҲУ ТАОЛО Қуръони кариймда фароиз тақсимотини баён қилганидан кейин бундай марҳамат қилади: {تِلْكَ حُدُودُ اٌللهِ وَمَنْ يُطِعِ اٌللهَ وَرَسُولَهُ يُدْخلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِى مِنْ تَحْتِهَا اٌلأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ اٌلْفَوْزُ اٌلْعَظِيمُ 13. وَمَنْ يَعْصِ اٌللهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling