Мукаддима


{إنَّ اٌلَّذِينَ يَأكُلُونَ أمْوَالَ اٌلْيَتَامَى ظُلْمًا إنَّمَا يَأكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا} (النساء، 4:10)


Download 0.51 Mb.
bet4/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Meros

{إنَّ اٌلَّذِينَ يَأكُلُونَ أمْوَالَ اٌلْيَتَامَى ظُلْمًا إنَّمَا يَأكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا} (النساء، 4:10)
«Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар!» (Нисо сураси,10-ояти карийма).

* * *



Шунингдек, баъзи кишилар мерос пулидан ўзларича беҳуда сарф-харажат қилишга йўл қўядилар. Масалан, таъзияга келган, маҳалла аҳли ва маййитнинг ёр-дўстлари, қавму қариндошларига «уч», «етти», «йигирма», «қирқ», "эллик икки", «йил оши», «пайшанбалик», "маърака", каби маросимлар ўтказиш, рўзнома саҳифаларида таъзия иштирокчиларига миннатдорчилик изҳор этиш, каби беҳуда ва марҳумга мутлақо савоби тегмайдиган ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажатлар шаръан жоиз бўлмаган одатлардан ҳисобланади. Мазкур харажатларни марҳумнинг ўғли ёки яқинлари, ёки яқин дўсти ўз ҳисобидан қилган тақдирда ҳам, бу амал Қуръони кариймда ҳам, Ҳадийси шарийфда ҳам ворид бўлмаган бидъат саналади. Шунга ўхшаш беҳуда харажатларни марҳумнинг беваси, яъни етимларнинг онаси қилган бўлиши мумкин, бунда у ўз етимларининг ҳақини бегоналар ризолиги йўлида сарф қилгани учун янада қаттиқроқ гуноҳга ботади. Биз бу каби ҳолатларга сира йўл қўймаслигимиз даркор. Раҳбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ишларни манъ этиб, бунинг ўрнига марҳум ҳаққига дуойи хайр қилишга буюрганлар. Бир ҳадийси шарийфда зикр этилганидек: «Бир Одам фарзанди қазо қилса, унинг амаллари тўхтайди, аммо уч амали давом этади: садақаи жория, дуойи хайр қилувчи солиҳ фарзанд ва фойдали илм». متّفق عليه (Муттафақун алайҳ).
Одамлар томонидан тўқиб чиқарилган бу маросим ва «тантана»лар Башарият Саййиди соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига хилоф бўлиб, уларда кўпинча исрофгарчиликка йўл қўйилади ва риё-хўжакўрсин учун аза кунлари қилинади. Башарти меросхўрлар балоғат ёшида бўлиб, юқоридаги каби беҳуда харажат қилинган тақдирда ҳам, бу ножоиз бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган йўлларига хилоф иш саналади. У Зоти бобаракотнинг амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу таоло анҳу Муъта ғазотида шаҳид бўлганларида: «Эй Оиша, Жаъфар оиласига таом тайёрлаб чиқаринг, улар ўлим билан оворадирлар», - деган эдилар... Демак, ўлим бўлган хонадонга қўшнилар ёки ташқаридан бирор кўнгилли томонидан Аллоҳ йўлида таом тайёрлаб киритилиши яхши амал бўлар экан.
Агар хайру худойи мерос ҳиссасидан қилинса-ю, меросхўрлар орасида вояга етмаган болалар ҳаққи аралашиб қолгудек бўлса, у зиёфат қаттиқ ҳаром саналади ва ундан бирор луқма тановул этиш жоиз эмасдир.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling