Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
8. ЎҒИЛНИНГ ҚИЗЛАРИ МЕРОСИ
Мерос қолдирувчининг фарзандлари ҳаёт бўлмасдан, марҳум ўғлидан якка қиз колган бўлса, унга мероснинг ½ (ярми) тегади; * Агар ўғилнинг қизлари икки ва ундан кўп бўлса, улар мероснинг 2/3 (учдан икки) улушига тенг шерик бўладилар; * Агар мерос қолдирувчининг фарзандлари ҳаёт бўлса, ўғилнинг болаларига мерос тегмайди; * Агар мерос қолдирувчининг икки ва ундан ортиқ қизи бўлса, ўғлининг қизларига улуш тегмайди, илло ўғлининг болалари орасида ўғил бўлганидагина, қолган мерос (асаба бил-ғайр бўйича) тақсим бўлади. Бунда – бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида тегади. * Агар мерос қолдирувчининг якка қизи бўлса, унга мероснинг ½ (ярми) тегиб, ўғилнинг қизлари 1/6 (олтидан бир) ҳиссага тенг шерик бўладилар. Уларнинг насибаси шу билан тугайди, демак, барча қизларнинг ҳиссаси ҳар доим мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмидан кўп бўлмайди; * Агар ўғилнинг қизлари билан бирга ўғли ҳам бўлса, аввал, ”фариза” бўйича ота-онанинг ва қизларнинг ҳиссалари чиқарилгандан сўнг, қолгани ўғилнинг фарзандларига тақсим бўлади, ҳамда ўғилга икки қизнинг ҳиссаси тегади. Ибн Масъуд розияллоҳу таоло анҳу қозилик даврларида марҳумнинг якка қизига – ½ (ярим), ўғлининг қизига 1/6 (олтидан бир) ва қолганини сингилга буюрар эканлар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмлари бўйича ҳукм чиқармоқдаман», - деган эканлар. 22-мисол. Ўғилнинг ўғли ва бир қизи қолди: * Ўғилнинг ўғлига икки қизнинг ҳиссаси тегади, яъни мерос 3 (уч) қисмга бўлиниб, 2 (иккиси) – ўғилга ва 1 (бири) – қизга тақсим этилади. 23-мисол. Ўғилнинг қизи ва ўғилнинг ўғлининг ўғли қолди: * Ўғилнинг қизига мероснинг ½ (ярми), чунки ўзига тенг ёки юқори бошқа меросхўр йўқ. Қолгани ўғилнинг набирасига тегади. (Сабаб: у энг яқин “асаба” ҳисобланади). 24-мисол. Ўғилнинг икки қизи ва амакиси қолди: * Ўғилнинг икки қизи мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмига тенг шерик бўладилар. Қолгани амакига тегади. 25-мисол. Якка қиз, ўғилнинг қизи, ҳамда ўғилнинг ўғлининг ўғли ва бир қизи қолди; * Якка қизга мероснинг ½ (ярми), ўғилнинг қизига 1/6 (олтидан бири) ва қолганини 3 (уч) қисмга бўлиб – 2 (иккиси) невара ўғилга, 1 (бири) – невара қизга тегади. 26-мисол. Бир ўғил ва бир қиз, ҳамда бошқа марҳум ўғилдан камбағал фарзандлар қолди. * Мерос 3 (уч) қисмга тақсимланиб, 2 (иккиси) – ўғилга ва 1 (бири) қизга тегади. (Марҳум ўғилнинг камбағал фарзандлари меросдан маҳрум бўлиб қолаверадилар. Агар мерос қолдирувчи ўзининг вафотидан илгари ўша камбағал невараларига васият қилганида эди, уларга мероснинг 1/3 (учдан бири)гача улуш бериш мумкин бўлган бўлур эди...) Энди, бу ҳолда, мерос олган (амаки ва амма)лар кўнгилларидан чиқариб, ўз жиянларига хоҳласалар садақа беришлари мумкин, аммо шарт эмас. 27-мисол. Уч қиз, марҳум ўғлининг қизлари ва ака-укалар қолди: * Уч қиз мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмига тенг шерик бўладилар. Марҳум ўғлининг қизларига мерос йўқ. Ака-укаларга эса, қолган 1/3 (учдан бир) ҳисса баробар тақсимланади. 28-мисол. Якка қиз, марҳум ўғлининг икки қизу бир ўғли ва ука қолди: * Якка қизга мероснинг ½ (ярми), қолган ½ (ярми) 4 (тўрт)га бўлиниб, марҳум ўғлининг икки қизига 1 (бир) ҳиссадан, ўғлига 2 (икки) ҳисса тегади. Укага ҳеч нарса, чунки “асаба”лар ундан ҳақдорроқдир. 29-мисол. Ота-она, якка қиз ва икки ўғилдан бир қизу бир ўғил қолди: * Ота-онанинг ҳар бирига 1/6 (олтидан бир) ҳиссадан, якка қизга мероснинг ½ (ярми), қолгани 3 (уч)га тақсимланиб, 2 (икки) ҳисса невара ўғилга ва 1 (бири) невара қизга тегади. 30-мисол. Ота-она, якка қиз ва ўғилнинг икки қизи қолди. * Ота-онанинг ҳар бирига, ”фариза” бўйича, мероснинг 1/6 (олтидан бири)дан, якка қизга – ½ (ярми), ўғлининг икки қизи 1/6 (олтидан бири)га тенг шерик ва агар ортиб қолса, (отага “асаба” бўйича, яна тегар эди). 31-мисол. Ота-она ва якка қиз қолди: *Якка қизга мероснинг ½ (ярми), онага – 1/6 (олтидан бири), отага эса ”фариза” йўли билан – 1/6 (олтидан бир) ва қолгани “асаба”лик ҳиссаси сифатида тегади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling