Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet28/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
Meros

ҲАР ХИЛ МИСОЛЛАР
74-мисол. Уч нафар ака-укалар қолди:
* Мероснинг ҳаммаси ака-укаларга тенг бўлинади.
75-мисол. Якка ўғил ва марҳумнинг уч ака-укалари қолди:
* Бор мерос ўғилга тегади, чунки у энг яқин “асаба” ҳисобланади
76-мисол. Сўққабош эр қолди;
* Сўққабош эрга мероснинг ярми тегади. Қолгани – «Байтул-мол»га топширилади. (Агар эр амакининг ўғли бўлганида, “асаба”лик мероси бўйича, қолгани ҳам унга қайтар эди).
77-мисол. Якка қизни ташлаб она вафот этди:
* Якка қизга”фариза” бўйича мероснинг ½ (ярми), бошқа меросхўр бўлмагани учун – қолган ½ (ярми) ҳам унга қайтади.
78-мисол. Якка қиз ва ўғилнинг қизи қолди:
*”фариза” бўйича: қизга ½ (ярми) ва ўғилнинг қизига 1/6 (олтидан бири) тегади. Қолгани яна ўшандай улуш билан қайтарилади. Натижада, якка қизга мероснинг ¾ кисми ва ўғилнинг қизига 1/4 қисми тақсимланди.
79-мисол. Сингил ёки отабир сингил қолди.
*”фариза” бўйича: сингил ½ (ярми)ни олади, қолгани яна ўзига қайтади. Отабир сингилнинг улуши ҳам шундай.
80-мисол. Якка қиз, ўғилнинг қизи ва сингил қолди:
* Якка қизга ½ (ярми), ўғилнинг қизига 1/6 (олтидан бири) ва қолгани сингилга. (Ўғилнинг қизи ва сингил биргаликда «асаба маал-ғайр» меросини олишди).
81-мисол. Якка қиз, ўғилнинг қизи, ўғилнинг ўғлининг ўғли ва сингил қолди:
* Якка қизга ½ (ярми), ўғилнинг қизига 1/6 (олтидан бири) ва қолгани ўғилнинг неварасига. Сингилга ҳеч нарса, чунки «асаба ибн-нафс» бўйича, уни невара тўсиб қўйди.
82-мисол. Якка қиз, сингил, отабир ука ва сингил қолди:
* Қизга ½ (ярми), қолгани сингилга тегади. Улар иккови «асаба маалайр» бўлиб, отабир ука ва сингилни тўсиб қўйишди.
83-мисол. Ўғилнинг қизи, ўғилнинг ўғлининг ўғли ва сингил қолди:
* Ўғилнинг қизига ½ (ярми) ва қолгани ўғилнинг неварасига. Сингилга ҳеч нима.
84-мисол. Эр ва ўғилнинг қизи қолди:
* Эрга ¼ (чорак) (агар меросхўр невара бўлмаганида –”фариза” бўйича, ½ (ярми) теккан бўлар эди), ўғилнинг қизига,”фариза” бўйича, ½ (ярми) тегади. Қолгани бошқа “асаба” ёки”фариза” меросхўри бўлмагани сабабли яна қизга қайтди (Агар эр амакивачча бўлганида: ўғилнинг қизига ½ (ярми), эрга ¼ (чораги)”фариза” ва қолгани “асаба” бўйича теккан бўлур эди).
85-мисол. Хотинни ташлаб эр вафот этди:
* Хотинга мероснинг ¼ (чораги), қолгани «Байтул-мол»га топширилади. (Бу ерда: агар эр-хотин амакивачча бўлганларида ҳам ўзгармас эди, чунки “асаба”лик фақат эркак зотига таъсир қилади).
86-мисол. Хотин ва сингил қолди:
* Хотинга ¼ (чораги) ва қолгани сингилга тегади. (Мероснинг ½ (ярми)”фариза” бўйича, қолгани бошқа меросхўр бўлмагани сабабли сингилга қайтди).
87-мисол. Хотин ва қиз қолди:
* Меросхўр борлиги сабабли”фариза” бўйича хотинга 1/8 (саккиздан бири) тегади. Мероснинг ½ (ярми) қизга ва яна қолгани ҳам бошқа меросхўр йўқлиги учун унга қайтади. Демак, қизга – 7/8 (саккиздан еттиси) тегди.
88-мисол.Икки хотин, қиз, сингил ва ўғилнинг қизи қолди:
*”фариза” бўйича мероснинг 1/8 (саккиздан бири)га 2 (икки) хотин тенг шерик бўлади. Қизга мероснинг ½ (ярми), ўғилнинг қизига 1/6 (олтидан бири) ва қолгани «асаба маал-ғайр» бўйича сингилга қайтади. (Мерос 24 қисмга бўлиниб, 3 (учи)га икки хотин тенг шерик, 12 (ўн икки)си – қизга, ўғилнинг қизига 4 (тўрт)и ва 5 (беш)и – сингилга тегади).
89-мисол. Икки қиз қолди:
*”фариза” бўйича қизлар мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик бўлишар эди. Аммо шу икки қиздан бошқа меросхўр бўлмагани сабабли, барча мерос икки қиз ўртасида баробар қайта тақсим этилади.
90-мисол. Уч қиз, сингил ва отабир опа ёки сингил қолди:
* Мероснинг 2/3 (учдан икки)сига 3 (уч) қиз тенг шерик, қолгани сингилга тегади. Отабир опа ёки сингилга ҳеч нима.
91-мисол. Ўғилнинг икки қизи, она ва отабир сингил қолди:
* Ўғилнинг икки қизи мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмига тенг шерик, онага 1/6 (олтидан бири) ва қолгани отабир сингилга.(Мерос 6 га тақсим бўлади: 4 таси—икки қизга, онага 1 қисми ва яна бири сингилга).
92-мисол. Икки қиз, ўғилнинг икки қизи ва ўғилнинг ўғлининг ўғли қолди.
* Икки қиз мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик. Ўғилнинг икки қизи билан ўғилнинг невараси «асаба бил-ғайр» мероси бўйича қолган 1/3 (учдан бир) ҳисса тўрт қисмга бўлиниб, икки қизга биттадан ва ўғилнинг неварасига 2 қисм тегади.
93-мисол. Опа-сингил ва отабир сингил қолди:
* Опа-сингил мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик ва қолгани ҳам уларга қайтади. Отабир сингил қуруқ қолади. (Агар опа-сингил бир нафар бўлганида, отабир сингилга 1/6 (олтидан бири) тегар эди).
94-мисол. Опа-сингил, отабир ука ва сингил қолди:
* Опа-сингил мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик, қолган 1/3 (учдан бир)и 3 (уч) қисмга бўлиниб, 2 (икки)си укага ва 1(бири) сингилга тегади.
95-мисол. Ака-сингил ва отабир опа-ю сингил қолди:
* Отабир опа ва сингилга ҳеч нарса тегмайди, чунки ота-онабир ака уларни тўсди. Демак, мероснинг ҳаммаси ота-онабир ака ва сингил ўртасида тақсимланади. «Бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур»
96-мисол. Якка сингил ва отабир икки сингил қолди:
* Якка сингилга мероснинг ½ (ярми), отабир 2 (икки) сингилга – 1/6 (олтидан бир)и тегади. Бошқа меросхўр бўлмагани сабабли, қолгани 4 (тўрт)га бўлиниб, 3 (уч) қисми яна ота-онабир сингилга ва 1 (бир)и – отабир икки сингилга қайтади.
97-мисол. Якка сингил, отабир ука ва сингил қолди:
* Ота-онабир сингилга мероснинг ½ (ярми), қолгани 3 (уч) қисмга бўлиниб, 2 (икки)си – отабир укага ва 1 (бири) отабир сингилга тегади.
98-мисол. Икки сингил, отабир сингил ва отабир аканинг ўғли қолди:
* Икки сингил мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик, қолгани отабир аканинг ўғлига тегади. Отабир сингилга ҳеч нарса йўқ.
99-мисол. Якка ука ва отабир икки сингил қолди:
* Мероснинг ҳаммаси укага тегади. Отабир сингилларга ҳеч нарса йўқ.
100-мисол. Икки сингил, отабир сингил ва отабир амаки қолди:
* Икки сингил мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик, қолгани отабир амакига тегади. Отабир сингилга ҳеч нарса.
101-мисол. Якка сингил, отабир сингил ва отабир амаки қолди:
* Мероснинг ½ (ярми) ота-онабир сингилга, 1/6 (олтидан бир)и – отабир сингилга ва қолгани амакига тегади.
102-мисол. Она ва ота-онабир ука қолди:
* Фарзанд бўлмагани учун онага мероснинг 1/3 (учдан бир)и, қолгани укага «асаба ибн-нафс» бўйича тегади.
103-мисол. Ота-она ва ука қолди:
* Онага мероснинг 1/3 (учдан бир)и, қолгани отага «асаба ибн-нафс» бўйича тегади. Ота-онабир ука қуруқ қолади.
104-мисол. Ота-она ва уч қиз қолди:
* Қизлар мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик, ота ва онанинг ҳар бирига 1/6 (олтидан бир) улушдан бўлинади. {Мерос 6 (олти)га тақсим бўлиб, 4 (тўрт)и — қизга ва ота-онага эса, 1 (бир) ҳиссадан тегади}.
105-мисол. Ота-она, ўғил ва қиз қолди:
* Ота-онанинг ҳар бирларига 1/6 (олтидан бир) ҳиссадан, қолгани – ўғилга 2 (икки), қизга 1 (бир) ҳисса тегади. (Мерос 18 (ўн саккиз) қисмга бўлинади, шундан отага – 3 (уч), онага – 3 (уч), ўғилга – 8 (саккиз) ва қизга –4 (тўрт) улуш тегади).
106-мисол. Она, онабир ука ва сингил қолди:
* Онага – 1/6 (олтидан бир)и, онабир ука ва сингил мероснинг 1/3 (учдан бир)ига тенг шерик. Қолгани 3 (уч) қисмга бўлиниб, яна ҳаммаларига 1 (бир) улушдан қайтади.
107-мисол. Она, амаки ва онабир икки сингил қолди:
* Онага 1/6 (олтидан бир)и, онабир 2 (икки) сингилга 1/3 (учдан бир), қолгани «асаба ибн-нафс» бўйича амакига тегади. (Мерос 6 (олти)га тақсимланиб, она ва онабир икки сингилга 1 (битта)дан, қолган 3 (уч) қисми – амакига).
108-мисол. Ота-она ва онабир ука қолди:
* Онага 1/3 (учдан бир)и, қолгани отага тегади. Онабир укага ҳеч нарса.
109-мисол. Хотин, ота-она ва отабир ука қолди.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling