Мукаддима


МУРОСАГА КЕЛИШ ВА ҚАЙТАРИШ


Download 0.51 Mb.
bet30/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
Meros

МУРОСАГА КЕЛИШ ВА ҚАЙТАРИШ

Ўтган масала ва мисолларга назар солсак, кўп ҳолатларда ташлаб кетилган мол-мулк меросхўрларга”фариза” бўйича ҳақлари тақсимлангач, меросдан ҳеч нарса ортиб ёки етмасдан қолмади. Масалан: 112-, 114- ва бошқа мисоллар;


Баъзи мисолларда эса,”фариза” бўйича тақсимлангандан кейин, ортиб қолганини ҳақдорлар “асаба” йўли билан қайтадан ўз ҳиссаларини олгач, меросдан ҳеч нарса ортиб ҳам, етмасдан ҳам қолмади. Масалан: 13, 20, 31, 55, 78, 84, ...120, 131 ва бошқа мисоллар;
Яна баъзи мисолларда”фариза” бўйича тақсимлангандан кейин, ортиб қолгани ҳақдорларнинг ўзларига қайта тақсим қилинганида ҳеч нарса ортмади ҳам, камаймади ҳам. Масалан: 47, 79, 89, 93, 96, 106, 112, 126 кабилар.
Ўтган баъзи салаф уламоларнинг фатвоси билан ортиб қолган мерос «Байтул-мол»га топширилди. Лекин, кейинги уламолар ортиб қолган меросни ўша”фариза” бўйича олган меросхўрларнинг яна ўзларига қайта тақсимлаб беришга ижтиҳод қилдилар. Улар бунга Қуръони кариймдаги:
{وَأُلُوْلُوا اٌلأرْحَامِ بَعْضُهُم أوْلَى بِبَعْضٍ فِى كِتَابِ اٌللهِ مِنَ اٌلْؤْمِنِينَ وَاٌلمُهَاجِرِن} (الأحزاب 6)
Аллоҳнинг Китобида қариндош-уруғлар (меросхўрликда) бир-бирларига (қариндош бўлмаган) мўминлардан ва муҳожирлардан кўра ҳақдорроқдирлар" (Аҳзоб сураси, 6-ояти карийма)ни асос қилиб олдилар. Биз ҳам шу йўлга эргашдик.
Лекин эр-хотин бир-бирларидан мерос олишда қайта тақсим қилинаётганида улар яна улуш ола олмайдилар. Фақат бир ҳолатда – у ҳам бўлса, амакиваччага турмушга чиққан хотин вафот этган тақдирдагина, бошқа “асаба” мероси олувчи бўлмаса, қолган мероснинг ҳаммаси ўша эр (амакининг ўғли)га қайтарилади. Масалан: Она, қиз, (амакивачча) эр қолиб, хотин ўлди:
* Онага мероснинг 1/6 (олтидан бир)и, қизга ½ (ярми) ва эрга”фариза” бўйича ¼ (чораги), қолгани “асаба” йўли билан яна эр (амакининг ўғли)га қайтарилади . (76, 77, 79, 84, 86-89, 93, 96, 106, 112, 114, 119, 120, 126, 129, 131- ва бошқа мисоллар билан таққосланг).

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling