Мукаддима


* Бошқа мисол. Амакивачча эр, она ва эрнинг укалари қолди: *


Download 0.51 Mb.
bet31/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
Meros

* Бошқа мисол. Амакивачча эр, она ва эрнинг укалари қолди:
* Эрга мероснинг ½ (ярми), онага – 1/3 (учдан бир)и ва қолгани эрга ва унинг укаларига “асаба” йўли билан тенг тақсим қилинади.


МУРОСАга келиш ҳолати – عول (авл)

Айрим ҳолларда меросхўрларга”фариза” йўли билан мерос тақсим қилинар чоғида, мавжуд мол-мулк етмай қолади. Мана шу – عول «авл»муросага келиш ҳолати дейилади. Бу масала ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу даврларида саҳобийлар билан келишилган ҳолда тўхтамга келиниб, «Хулафои рошидийн суннатлари» деб ном олган.


133-мисол. Эр, сингил ва отабир сингил қолди:
* Меросхўр фарзандлар бўлмагани учун эрга мероснинг ½ (ярми), сингилга ҳам ½ (ярми) ва отабир сингил эса, 1/6 (олтидан бири)га ҳақдор. Мерос етмайди. Муросага келамиз-да, меросни 7 (етти) қисмга бўлиб, эрга – 3 (уч), сингилга ҳам –3 (уч) ва отабир сингилга 1 (бир) ҳисса берамиз. Шунда барча”фариза” меросхўрлари ўз улушларига эга бўладилар.
134-мисол. Икки хотин, она, сингил ва отабир сингил қолди:
* Икки хотин мероснинг ¼ (чораги)га тенг шерик, онага – 1/6 (олтидан бир)и, сингилга – ½ (ярми) ва отабир сингилга 1/6 (олтидан бири) ҳисса тегиши керак. Мерос етмайди. Муроса: Мерос 13 қисмга бўлиниб, мазкурларга (3+2+6+2)=13 тартибда тақсимлаб берилади.
135-мисол. Эр, икки қиз, она, сингил ва отабир сингил қолди:
* Эрга – ¼ (чораги), икки қиз – мероснинг 2/3 (учдан икки) ҳиссасига тенг шерик, она – 1/6 (олтидан бир) улуш олишга ҳақи бор. Сингил отабир сингилни тўсиб, ўзи “асаба” маал-ғайр мероси бўйича қолганини олиши керак эди, лекин мерос “фариза” (муайян миқдор) эгаларига ҳам етмай турганлиги сабабли муросага келамиз: мерос 13 (ўн уч) қисмга тақсимланиб, эрга – 3 (уч), икки қизга – 8 (саккиз), онага – 2 (икки) ҳиссадан берилади. (147 ва 148- мисоллар ҳам "муроса" мавзусига оиддир).

Биз юқорида агар”фариза” бўйича мерос тақсимлангач, “асаба” меросини олувчи ҳақдорлар бўлмаса, қолгани «Байтул-мол»га топширилади, - деган эдик (18-саҳифага қаранг). Аммо, баъзи ислом мамлакатларида «Байтул-мол» мавжуд эмас ва унинг хизматини мадраса-жомеълар ўтайди. У ҳолда, тушган маблағ имом, мударрис, муаззин ва суфийларга маош сифатида фойдаланиш ёки мадраса-жомеъ эҳтиёжи учун сарф қилиниши керак.





Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling