Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
МУТЛАҚ ТЎСИҚЛАР ЖАДВАЛИ
136-мисол. Ўғил, ўғилнинг ўғли, отанинг отаси, ука ва сингил қолди: * Бобога ”фариза” бўйича 1/6 (олтидан бир)и ва қолгани ўғилга, чунки, у «асаба ибн-нафс» ва ўғилнинг ўғлини, укани, ҳамда сингилни тўсди, зеро у марҳумга энг яқин асаба ҳисобланади. 137-мисол. Она, онабир ука, ота-онабир ака, сингил ва бошқа аканинг ўғли қолди: * Онага”фариза” бўйича 1/6 (олтидан бир)и, онабир укага ҳам шунча, қолгани ака ва сингилга (бир эркак учун икки аёл ҳиссаси) тегади. Аканинг ўғлига ҳеч нарса йўқ, чунки унга нисбатан рутбаси яқин ака бор. 138-мисол. Бобо, ўғил ва ука қолди: * Бобога 1/6 (олтидан бир)и, қолгани ўғилга ва у укани тўсди. 139-мисол. Бобо, ука, сингил ва отабир ука қолди: * Бобо мероснинг ҳаммасини олиб, ука-сингил ва отабир укани тўсади. 140-мисол. Она, онанинг онаси, отанинг онаси, икки қиз, ўғилнинг қизи, сингил, онабир сингил ва отабир ука қолди: * Онага мероснинг 1/6 (олтидан бир)и, икки қизга 2/3 (учдан икки)си ва қолгани сингилга «асаба маал-ғайр» бўлиб, тегади. Бу ерда она – ўзининг онасини ва отанинг онасини, икки қиз – ўғилнинг қизини ва онабир сингилни ва ниҳоят, сингил – отабир укани тўсиб қўйишди. 141-мисол. Онабир ука, амаки, отабир амаки ва амакининг ўғли қолди: * Онабир укага мероснинг 1/6 (олтидан бир)и ва қолгани амакига тегади, у ўз навбатида отабир амаки ва амакининг ўғлини тўсди. 142-мисол. Ота, она, бобо, онанинг онаси, эр, ўғил, қиз, ўғилнинг ўғли ва қизи, ука-ю сингил, отабир ака-ю сингил, онабир опа-ука ва амаки қолди: * Отага мероснинг 1/6 (олтидан бир)и, онага ҳам шунча, эрга ¼ (чораги) ва қолгани ўғилу қизга (ўғил учун икки қиз улуши баробарида) тегади. Бошқалар ҳаммаси тўсилди. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling