Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet35/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
Meros

БОБО ВА АКА-УКАЛАР
Юқорида бобонинг мероси ҳақида батафсил баён этилди. Қуйида бобо билан ака-укаларнинг бирга мерос олиш-олмасликлари борасида тўхтаб ўтамиз. Бу ҳақда Қуръони карийм ва Ҳадийси шарийфларда аниқ-равшан зикр этилмаган.
Уламоларнинг иттифоқига кўра, бобони мерос олишдан фақат марҳумнинг отаси ёки ўзидан кичик бобо тўсиши мумкин холос, бошқа ҳеч ким тўса олмайди. Ўз навбатида бобо марҳумнинг эмикдошларини ва амакисини тўсиб қўяди.
Бироқ, унинг туғишган ва отабир ака-укаларни тўсиш-тўсмаслиги саҳобийлар даврида кўп баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган, чунончи, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу , Оиша онамиз розияллоҳу таоло анҳу , Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абдуллоҳ ибн Аббос ва бошқа саҳобийларнинг фикриларига кўра – бобо марҳумнинг отаси бўлмаса ҳам, унинг ўрнини босади ва отанинг ҳиссасига ҳақдор бўлиб, унинг ака-ука, опа-сингил, она- ва отабир ака-укаларини ҳам мерос олишдан тўсиб қўяди. Ўша саҳобийларнинг мазкур ижтиҳодини Имоми Аъзам Абу Ҳанифа розияллоҳу таоло анҳу ҳам қабул қилганлар.
Мазкур саҳобийларнинг далилига ибноан, «Ота» деганда – одамнинг отаси, унинг отаси ва отасининг отаси тушунила беради. Шунингдек, «ўғил» деганда – одамнинг боласи, унинг боласи ва боласининг боласи тушунилади. Асос: Қуръони кариймда «Ота» калимасининг зикр этилишидан мурод – боболар отадан юқори мартабада турадилар. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{وَاٌتَّبَعْتُ مِلَّةَ ءَابَاءِىَ إبْرَاهِيمَ وَإسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ} (يوسف 38)
«Ва мен ота-боболарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларнинг миллати – динига эргашганман» (Юсуф сураси, 38-ояти карийма);
{نَعْبُدُ إلآهَكَ وَإلآهَ ءَابَائِكَ إبْرَاهِيمَ وَغسْمَاعِيلَ وَإسْحَاقَ إلآهًا وَاحِدًا} (البقرة 133)
«Сенинг Тангринг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг Тангриси бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз» (Бақара сураси, 133-ояти карийма). Маълумки, Исҳоқ – ота ва Иброҳим эса бобо эдилар. Ва яна Каҳф сурасида:
َ{وَكَانَ أُبُوهُمَا صَالِحًَا} (الكهف 82)

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling