Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet43/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Meros

Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг амакиваччалари, Исломга биринчилардан бўлиб кирган, Ҳабашистонга ҳижрат қилганларнинг бири, ҳижратнинг 8-йили Муъта ғазотида шаҳид бўлган.
Жобир ибн Абдуллоҳ – машҳур ансорий саҳобалардан бири бўлиб, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга 19 ғазотда қатнашганлар. Кўп ҳадийс ривоят қилган саҳобалардан бири. Ҳижрий 77 ёки 78-йилда Мадинада 94 ёшда вафот этганлар.
Закот – ислом динининг беш рукнларидан бири. Луғавий мазмуни: тозалаш, поклаш, ҳалоллаш.
Ибн Масъуд – Абдуллоҳ ибн Масъуд ал-Ҳузалий, биринчилардан бўлиб Исломга кирганлар, саҳобаларнинг улуғ уламоларидан бири. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврларида Кўфага ҳокимлик қилганлар. Ҳижратнинг 32-йили Мадина шаҳрида вафот этганлар.
Ибн Можа – Муҳаммад ибн Язид ал-Қазвиний, таниқли Ислом уламоларидан, олти мўътабар ҳадийс китобларидан бири “ас-Cунан” китобининг тўпловчиси. Ҳижрий 273-йилда 64 ёшда вафот этганлар.
Идда – Ислом талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёлга насл-уруғлар аралашиб кетмаслиги учун муайян муддат мобайнида ўзини кузатиб, бошқа турмуш қурмай туришни буюради. Шу муддат ўтгач, ҳомила йўқлиги равшан бўлади ва у аёл эрга тегиши жоиздир. Агар ҳомиладор эканлиги маълум бўлса, бола туғилиб, нифос муддати ўтгандан кейин бошқа турмуш қуриши мумкин. Мана шу кутиш вақтини "идда" деб аталади. (Шайх Алоуддин МАНСУРнинг Бақара сураси, 228-оятга берган изоҳига қаранг).
Ижтиҳод – араб тилидан олинган бу сўз "тиришмоқ, ҳаракат қилмоқ" маъносида бўлиб, истилоҳда: араб тили ва шариат илмларини мукаммал эгаллаган алломанинг Қуръон ва Суннатда ҳукми муфассал келмаган масалаларнинг бирида шаръий ҳукмни аниқлаш йўлида бор кучини сарфлаб, қилган саъй-ҳаракати, уринишини англатади.
Илмул-фароиз – меросни шариатга мувофиқ тақсимлаш илми.
Каффорат – эваз, жарима маъносидаги сўз бўлиб, айрим ибодатларни адо эта олмаган шахслар зиммасига юкланган ҳақ.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling