Мукаддима


Судхўрлик – маълум бир фойда эвазига бирон муҳлатга вақтинча маблағ бериб туриш. У етти гуноҳи кабиранинг бири саналади. Суннат


Download 0.51 Mb.
bet45/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Meros

Судхўрликмаълум бир фойда эвазига бирон муҳлатга вақтинча маблағ бериб туриш. У етти гуноҳи кабиранинг бири саналади.
Суннат – АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг охирги Расули Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) томонидан адо этилган ёки рухсат берилган, ёинки рози бўлинган амал ва сўзлар.
Талоқи боин – эрнинг ўз хотинига нисбатан қўллайдиган талоқларининг охиргиси.
Тарика – Маййит вафотидан сўнг қолдирган барча мол-мулк.
Ат-Термизий – Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий, таниқли муҳаддис уламолардан, Исломда мўътабар олти ҳадийс китобларидан бири “ал-жомеъ ас-сунан” китобининг муаллифи. Тақрибан ҳижрий 210-йил туғилиб, 279-йил вафот этганлар.
Тўсилмоқ – айрим меросхўрларнинг бошқа ворислар сабабли меросдан тўлиқ ёки қисман маҳрум бўлиши.
Улул-арҳом – “уруғлар”га қаранг.
Улуш – меросхўрга тегиши лозим бўлган ҳисса, бўлак, қисм.
Умариятайн – Халифа Умар (розияллоҳу анҳу) ижтиҳодлари билан жорий бўлган икки масала.
Уруғлар – марҳумнинг на “фариза” ва на “асабалик” бўйича мерос олишга ҳақдор бўлмаган яқинлари.
Усул (айнан тарж: Асослар, томирлар) – мерос қолдирувчининг ёруғ дунёга келишига сабабчи бўлган унинг ота-онаси ва аждодлари.
Фарз – барча мусулмонларнинг бажариши қатъий лозим бўлган амал.
Фарзанд – бу ерда: ўғил ва қиз болалар.
Фарзи кифоя – мусулмонлардан баъзилари бажарса қолганларидан гуноҳи соқит бўладиган фарз амали.
Фариза мероси – АЛЛОҲУ ТАОЛО томонидан Қуръони кариймда меросхўрларга белгилаб қўйилган муайян ҳисса, улуш.
Фариза эгалари – Қуръони кариймда зикр этилган муайян миқдордаги улуш эгалари, яъни: эр, хотин(лар), она, ота, бобо (отанинг отаси), буви (отанинг онаси), қиз, ўғилнинг қизи, ота-онабир ва отабир опа-сингил, онабир ака-ука ва опа-сингил(лар).
Фасх – талоқ сўзи айтилмаса-да, талоқ маъносида ажралишни ифода этиш ҳолати.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling