Мазҳаб – луғавий мазмуни: йўл, йўналиш.
Маййит – вафот этувчи, бу дунёдан охиратга риҳлат этган одам..
Марҳум – бу ерда: маййит маъносида. Луғавий мазмуни: Аллоҳ ўз раҳматига олган.
Мерос – маййитдан қолган ва меросхўрларга тақсимланажак мол-мулк.
Меросхўр – маййит томонидан ташлаб кетилган меросга ҳақдор шахс.
Муттақий – тақводор, яъни Аллоҳнинг азобидан қўрқувчи, художўй.
Муттафақун алайҳ – имом Бухорий ва имом Муслимнинг саҳиҳларида келган ҳадийс.
Муъта ғазоти – ҳижрий 8-йилда Рум (Византия)ликлар билан саҳобалар ўртасида Мадинанинг шимолида, Шом яқинидаги Муъта номли ерда бўлиб ўтган ғазот.
Муғийра ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу) – Тоиф ва унинг атрофида жойлашган Сақиф қабиласига мансуб ушбу саҳобий Ҳудайбия сулҳидан илгари исломга кирганлар. Кейинчалик тўрт одил халифа даврларида Басрага сўнгра Кўфага ҳоким бўлганлар. Ҳижрий 50-йилда вафот этганлар.
Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу) – ансорийлар орасида биринчилардан бўлиб исломга кирган буюк саҳобалардан. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) билан деярли барча ғазотларда қатнашганлар. Ҳижрий 43-йили Мадинада 77 ёшда вафот этганлар.
Оиша (розияллоҳу анҳа) – Халифа Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг қизлари, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг завжалари, саҳобаларнинг улуғ уламоларидан. Ҳижрий 57-йил 65 ёшларида вафот этганлар.
Рутба – луғавий мазмуни: даража, поғона. Бу ерда: қариндошлик орқали марҳумга яқинлилик даражаси.
Садақа – Аллоҳ йўлида муҳтожларга қилинган хайр, худойи.
Садақайи жория – савоби мунтазам бориб тургувчи садақа.
Саъд ибн ар-Рабийъ (розияллоҳу анҳу) – ансорийларнинг дастлабки гуруҳи мусулмон бўлганда сайланган 12 нақиблардан бири. Ҳижратнинг 3-йили Уҳуд ғазотида шаҳид бўлганлар.
Саҳобий (кўпл. асҳоб) – Пайғамбар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сафдошлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |