Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet42/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Meros

Асаба бил-ғайр – ўз ака-укалари билан биргаликда асабалик меросини олувчи қизлар, ота-онабир ва отабир опа-сингиллар.
Асаба бин-нафс – насаб силсиласида аёл аралашмасдан марҳум билан бевосита ёки билвосита боғланган ҳар бир эркак киши.
Асаба маал-ғайр – меросхўр қизлар мавжудлигида (бошқа асабалар йўқлигида) асабага айланиб кетувчи ота-онабир ва отабир опа-сингиллар.
Аҳли танзил – “улул-арҳом” (меросхўр бўлмаган) киши маййитга қайси меросхўр орқали боғланган бўлса, ўша меросхўр ўрнига (манзиласига) ўтқазилади, туширилади, деювчилар. Масалан, қизнинг ўғли – қиз ўрнига, отанинг аммаси – бобо (отанинг отаси) ўрнига туширилади ва ҳоказо... Бу йўлни шофеий, моликий ва ҳанбалий мазҳаблари ихтиёр этишган..
Аҳлул-қароба (яқин қариндошлар аҳли) – улул-арҳом (меросхўр бўлмаган уруғлар)га худди “асаба” аҳлидек, яъни рутбаларга қараб мерос тақсимланади, дегувчилар. Бу йўлни имом Абу Ҳанифа ва бир нечта уламолар ихтиёр этганлар.
Аҳмад ибн Ҳанбал – тўрт фиқҳий мазҳаб имомларидан бири, машҳур муҳаддис уламолардан, “ал-Муснад” китоби муаллифи. Ҳижрий 164-йил туғилиб, 241-йил вафот этганлар.
Балоғат ёши – Ислом аҳкомларига тўла амал қилиш фарз бўлган ёш. Бу ёш қизларда тахминан 9-15, ўғил болаларда эса 12-15 ёшни ташкил этади.
Бидъат – АЛЛОҲУ ТАОЛО ва Унинг Расули томонидан жорий этилмаган ва саҳобийлар даврида бўлмаган, кейинчалик одамлар томонидан ўйлаб топилган “ибодат”лар. Бидъат залолатга етаклайди, залолат эса – дўзахга олиб боради.
Ал-Бухорий – Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий, таниқли муҳаддис уламолардан, исломда Қуръони кариймдан кейинги ўринда турувчи "ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ" китобининг тўпловчиси. Ҳижрий 194-йилда Бухорода туғилиб, 256-йил Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида вафот этганлар.
Вало – қулга озодлик бахш этиш орқали унга валийнеъмат бўлиб қолмоқлик.
Ворис – меросхўр, мерос олувчи шахс.
Гуноҳи кабиралар – оғир, катта гуноҳлар.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling