Мукаддима
МЕРОС ОЛИШНИ МАНЪ ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР
Download 0.51 Mb.
|
Meros
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Диний тафовут
- МЕРОС ОЛИШ ТУРЛАРИ Мерос олиш икки турли бўлади: бири –”фариза”
- АЛЛОҲУ ТАОЛО
МЕРОС ОЛИШНИ МАНЪ ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР
1. Қул ва жориялар хожасидан мутлақо мерос олмайди ва улардан бошқа бировга қолмайди ҳам. Чунки, уларнинг ҳеч нарсалари ўзлариники эмас, балки қулдор ёки хожасига қарашли бўлади. 2. Қасддан ёки билмаган ҳолда қотиллик содир этган одам мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, ҳаттоки ота-бола ўртасида рўй берса ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Довуд ривоят қиладилар:لا يرث القاتل شيئا «Қотилга ҳечқандай мерос йўқ!» Изоҳ: Юқорида қасддан ёки билмаган ҳолда қотиллик содир этган киши меросдан маҳрум бўлиши ҳақида айтилди. Баъзан, муштарак ҳодисалар рўй беради ва унда мерос қолдирувчининг ҳалокатида икки ва ундан ортиқ шахслар сабабчи бўлиши мумкин. Масалан, бир неча автомашиналар тўқнашуви натижасида, мерос қолдирувчи киши ҳам ҳалок бўлиши мумкин ва ўша машинани бошқариб бораётган ўзининг ўғли, яъни меросхўри, дейлик. У билмаган ҳолда қотиллик содир этиб қўйди. Бундай ҳолатда ДАН ходими томонидан ҳодисанинг ҳар бир иштирокчисига нисбатан айбдорлик ҳиссаси аниқлаб берилиши зарур. Фараз қилайлик, мазкур ҳодисадаги отанинг ҳалокатида ўғилнинг айби 70% деб аниқланса, меросхўр ўғилнинг оладиган мерос улуши – 30%ни ташкил этади. Чегириб қолинган 70% мерос улуши бошқа меросхўрларга тақсим этилиши керак. 3. Диний тафовут: На кофир мусулмондан мерос олади ва на мусулмон кофирдан. Ҳадийси Набавийи шарийфда айтиладики: «Мусулмон кофирдан мерос олмас ва кофир мусулмондан». ("Фатҳул-Борий", 11-жилд,52-саҳифа). Изоҳ: Баъзи уламоларнинг фикрича, кофир отадан қолган меросни мусулмон фарзанд олмайди, аммо ўша маблағни қурилиш, йўл ва кўприк тузатиш каби жамоат манфаати учун сарф этиш мумкин. МЕРОС ОЛИШ ТУРЛАРИ Мерос олиш икки турли бўлади: бири –”фариза” бўйича, иккинчиси – “асаба” йўли билан. “Фариза” бўйича: Қуръони кариймда меросхўрларга АЛЛОҲУ ТАОЛО томонидан қуйидаги улушлар қатъий фарз қилиб қўйилган: ½ (ярим), ¼ (чорак ёки тўртдан бир), 1/8 (саккиздан бир), 2/3 (учдан икки), 1/3 (учдан бир) ва 1/6 (олтидан бир). Аммо қолганнинг 1/3(учдан бир) улуши нисбати кейинчалик уламолар ижтиҳоди билан пайдо бўлган. “Асаба” йўли билан мерос олишда муайян улуш нисбати мавжуд эмас. Бу ҳақда кейинчалик, алоҳида, тўхтаб ўтамиз. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling