Айдарбек тулепов ислом


Замонавий оцимлар


Download 7.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/193
Sana16.11.2023
Hajmi7.76 Mb.
#1781476
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   193
Bog'liq
86. ИСЛОМ ВА АКИДАПАРАСТ ОКИМЛАР

186


Замонавий оцимлар
ЗА М О Н А В И Й ОК,ИМЛАР
Бобийлик: 
XIX асрнинг 40-50-йилларида Эронда 
шиалик ичида вужудга келган диний оким. Бу оким 
асосчиси - М ирзо А ли Мух,аммад Ш ерозий (ваф. 
1849 й.) Боб лакдби билан танилган. У вафотидан кейин 
Бахрулло лакабли Мирзо Хусайн Али окимга рах,барлик 
к,илган.
Бобийлар акидасини куйидагилар ташкил килади: 
улар эътикод килиш ларича, Боб бутун борликни 
яратган. Таносух63 Боб акидасининг асосини ташкил 
килади. 19-ракамни мукаддас билиб ойларни ва 
ойлардаги кунларни 19 та дан деб булган.
Ш унингдек, Боб акидасида Будда, Конфуций
Бракма ва Зардуштни пайгамбар деб эътикод килиш 
бую рилади. Исо масих,ни хочга м ихланган деб 
ишонадилар. Жаннат, дузах, фаришталар, жинларни ва 
пайгамбарлар м^пьжизасини инкор киладилар. Аёллар 
сатри авратда х^жоб билан юришини хдром дейдилар.
Бобийлар шахсни х,имоя килиш, камбагаллардан 
олинадиган соликларни бекор килиш, йирик ер эгала- 
рининг хусусий мулкини тугатиш, барча мол-мулкни 
тенг таксимлашни талаб киладилар. Мавжуд дин ва 
давлат тизимини агдариб ташлашни таргиб этади.
63 Таносух 
- Рухнинг кучиб юриши х,ак,идаги нотугри акида. 
Улганларнинг рухи (ж они) янги тугилган инсонларда, х,атто 
х,айвон ва усим ликларда к,айта мужассамланиш и х,ак,идаги 
т а са в в у р ла р б р а х м а н и з м , х,и ндуизм ва Ю н о н и ст о н д а
метемпсихоз каби диний эътикодларнинг илк шакллари билан 
боглик равишда вужудга келган. А м м о ислом динида таносух 
акидаси бутунлай рад этилади.
187


Айдарбек Тулепов. 
Ислом ва акдадапараст оцимлар
Бобийлар таък,иб этилди, уларнинг кузголонлари 
шафкдтсиз бостирилди. Кутулиб к,олганлари яширинди 
ёки мамлакатни тарк этилди. Бобийлик тарафдорлари 
Эронда, оз микдорда Ирок,, Сурия ва Исроилда мавжуд.
Ах,мадийлик: 
Гайриисломий мох,ият ва диний- 
сиёсий мазмунга эга ахдоадийлик (баъзи манбаларда 
«кдциёнийлик») х,аракатига Х,индистоннинг Панжоб 
вилояти Кдциён к,ишлогида таваллуд топган Мирзо 
Гулом Ах,мад Кдциёний (1835-1908) томонидан асос 
солинган.
Гулом Ахдоаднинг ислом асосларидан четлашишига 
ва гайриисломий гояларни яратишига замин яратган 
бир к,атор омилларни к,айд этиш мумкин. Хусусан, 
Гулом Ахдоад табиб отасидан тиббиётга оид илмларни 
узлаштирган булса-да, диний илмларни х,еч кимга 
шогирд тушмай мустак,ил урганган. Гулом Ахмаднинг 
угли Мах,муд Ах,мад ибн Гулом отаси х,ак,идаги 
«Сийратул Мах,дий» («Мах,дийнинг х,аёт йули») номли 
китобида унинг илм олишда бирор устози булмаганини 
ёзгани х,ам фикримизнинг исботи була олади.
Г у л о м Ах,маднинг ёш ли ги д а н х,индуийлик, 
яхудийлик, христианлик ак,идалари билан танишгани 
х,ам унинг дунёк,арашига кучли таъсир утказган. Унинг 
узини хдндуийларнинг Аватари (х,индуийлик таълимо- 
тига к$фа, Худонинг Ердаги куриниши), яхудийларнинг 
Машиах,и (яхудийликка кура, Исроил халк,и ва инсо- 
ниятни к,утк,ариш учун Яратган томонидан юбори- 
лади, деб ишониладиган Довуд пайгамбар авлодидан 
булган шох,), христианларнинг халоскори ва будда- 
вийларнинг Майтреяси (буддавийлар томонидан Ерда 
пайдо булиши кутиладиган илох,) деб эълон к,илгани
188



Download 7.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling