Қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини харид қилиш тўҒрисида к-№01 сонли шартнома
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Куёш батарея 3кв шартнома 01 Копировать
8. БОШҚА ШАРТЛАР
8.1. Мазкур шартнома уни Томонлар имзолаган вақтдан, унинг ёзма топшириғига кўра “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” “ҚТЭМ”ни тўловини тўлиқ тўлаган кундан бошлаб кучга киради ва мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади. 8.2. Шартноманинг амал қилиш муддатининг тугаши Томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан ҳамда мажбуриятларни тўлиқ бажаришдан озод қилмайди. 8.3. Томонлар ўртасида келишувга эришилган тақдирда мазкур шартнома шартларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин, шартномани бир томонлама ўзгартириш ёки бекор қилишга йўл қўйилмайди. 8.4. Томонлар зиммаларига олган мажбуриятларни бажармаган тақдирда мазкур шартнома суд тартибида бекор қилиниши мумкин. 8.5. Томонлар ўзаро муносабатлар давомида ўзларига маълум бўлган тижорат сирини, қонунчиликда белгиланган ҳолатлардан ташқари, ошкор қилиши тақиқланади. 8.6. “Харидор” шартнома бўйича маълумотларни кредит бюроларига ва скоринг компаниясига берилишига, шунингдек хизмат кўрсатиш ва хизмат сифатини яхшилаш мақсадида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш, фойдаланиш ва учинчи шахсга тақдим этилишига розилик билдиради. 8.7. Томонлар ўз реквизитлари ва ҳисоб рақам реквизитларнинг ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек шартнома ижроси бўйича бошқа ўзгаришлар тўғрисида бир-бирига ўзгарган пайтдан эътиборан 5 (беш) банк иш куни ичида электрон ёки ёзма равишда маълум тақдим этиши зарур. 8.8. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. 8.9.Томонлар шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини учинчи шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмаслар. 8.10. Шартнома қоғоз шакли билан бир хил юридик кучга эга бўлган электрон шаклда тузилди. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling