Қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини харид қилиш тўҒрисида к-№01 сонли шартнома
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Куёш батарея 3кв шартнома 01 Копировать
қиймати
(49 300 000 ) Шартноманинг умумий қиймати: Эллик бир милион сум 2. ҚТЭМНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ 2.1. Ҳисоб-китоб тартиби “Харидор” “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи”нинг ҳисобрақамига ҚТЭМ учун банк карталари, нақд ва турли хил тўлов иловалари орқали (масалан My Uzcard, Paynet, Payme, Click ва бошқалардан) тўлов қилишнинг бошқа электрон воситаларидан фойдаланган ҳолда тўловни амалга ошириш йўли билан бажарилади. 2.2. Томонлар шартномани имзолангандан кейин “Харидор” 5 (беш) банк иш куни мобайнида ҚТЭМ учун олдиндан 100% тўловни амалга ошириш, “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” ҚТЭМ учун тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг 20 (ўн) иш кун ичида ҚТЭМ етказиб бериш ва ўрнатиш мажбуриятини олади. Зарур ҳолатларда кўрсатилган муддатлар томонлар келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. 2.3. ҚТЭМ “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” томонидан ушбу шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган номенклатура, миқдор ва нархларда етказиб берилади. ҚТЭМ жамламаси ва фойдаланиш тартиби 1,2- иловада кўрсатилган Харидор томонидан қабул қилиниши ва фойдаланиши лозим. 2.4. ҚТЭМ етказиб берилгандан ва объект ишга тушгандан сўнг томонлар ўртасида бажарилган ишлар тўғрисида қабул қилиш ва топшириш далолатномаси имзоланади. Қабул қилиш ва топшириш далолатномасининг имзоланиши “Харидор”да ҚТЭМнинг ташқи кўриниши, миқдори ва тўлиқлиги тўғрисида шикоятлар йўқлигини англатади. 2.5. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” томонидан “Харидор”нинг илтимосига кўра ушбу шартномада кўрсатилгандан ташқари бажарилган ишлар ва ишлатилган материаллар томонлар келишувига мувофиқ баҳоланади ва томонлар ўртасида тузиладиган алоҳида шартномага асосан амалга оширилади. 3. ҚТЭМЛАР СИФАТИ ВА КАФОЛАТ 3.1. Етказиб берилаётган ҚТЭМларнинг сифати спецификацияга, амалдаги давлат стандартларининг белгиланган талабларига ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган техник шартларга мос келиши керак. 3.2. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган маҳсулот сифати тўғрисидаги барча зарур ҳужжатларни (сифат сертификати) ишлаб чиқарувчининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этади. 3.3. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” сотилган ҚТЭМлар учун кафолат муддатини белгилайди, “Харидор” билан ҚТЭМларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 36 ой. ҚТЭМнинг кафолат таъмир хизмати 3 йил. 3 йилдан сўнг сервис хизматлари учун ишдан чиққан эҳтиёт қисмлар учун харажатлар “Харидор” томонидан қопланади. Сирвис хизматлари учун ҳақ олинмайди. Фотоэлементлар 15 йиллик кафолатга эга (Қуёш станциялари учун). Кафолат муддати давомида “Харидор” ҚТЭМни ишлатиш қоидаларига риоя қилган ҳолда завод нуқсонлари (ишлаб чиқариш характеридаги) натижасида юзага келган ҚТЭМ нуқсонларини бепул бартараф этиш ҳуқуқига эга. Кафолат ҚТЭМни ундаги нуқсонлар (нуқсонлар) билан алмаштиришни ўз ичига олади, агар уларни йўқ қилишнинг иложи бўлмаса. 3.4. ҚТЭМнинг кафолат муддатлари “Харидор” томонидан ишга тушириш учун йўриқномадан тўғри фойдаланган тақдирда ҳосил бўлган носозликларни бартараф этиш “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” томонидан амалга оширилади. 3.5 Тавсиянома ёки ариза анкетада кўрсатилган бошқа техникалардан фойдаланиш мумкин эмас. 3.6. “Харидор” ҚТЭМнинг белгиланган қувватидан ортиқча фойдаланган тақдирда, ҚТЭМни ишдан чиқиши, яроқсиз ҳолатга келиши ва уни созлаш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади. 3.7. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” ҚТЭМнинг белгиланган қувватидан ортиқча фойдаланиб, ишдан чиқарилган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган батарея эҳтиёт қисмлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. 3.8 ҚТЭМни муҳрланган (пломба) қисмлари бузилган ҳолларда “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. “Харидор” ҚТЭМ ишдан чиққан ҳолларда муҳрларни (пломба) бузмасдан “Сотувчи- ишлаб чиқарувчи”ни чақириш лозим. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling