5.ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. “
Харидор”нинг жавобгарлиги
5.1.1. “Харидор” ушбу шартномага асосан тўловни амалга ошириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни
кечиктирган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи
миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси қайтарилмаган тўлов маблағининг 10
фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Бунда, “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи”нинг банк реквизитлари ўзгарганда ва
бу ҳақида “Харидор”га тақдим этилмаган ҳолатларга тадбиқ
этилмайди;
5.2. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи”нинг жавобгарлиги
5.2.1. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” ҳисобрақами бўйича банк реквизитларини
агар банк реквизитлари
ўзгарганда ўз вақтида тақдим этмаслик оқибатида “Харидор” тўлов жадвалига асосан маблағларни тўлаш
кечиктирган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи
миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси қайтарилмаган тўлов маблағининг 10
фоизидан
ошиб кетмаслиги лозим;
5.3. Шартнома бўйича ҳисобланган неустойка (пеня) ва зарарларни тўлаш, томонларни шартномада
кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: