Ҳайвонот дунѐсини асраш каби мақсадлар сари тарбиялаш ва таълим бериш


Academic Research in Educational Sciences


Download 347.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana15.06.2023
Hajmi347.46 Kb.
#1484983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ekologik-madaniyat-va-uni-shakllantirish

Academic Research in Educational Sciences 
Volume 3 | Issue 2 | 2022
ISSN: 2181-1385 
Cite-Factor: 0,89 | SIS: 1,12
DOI: 10.24412/2181-1385-2022-2-125-134 
SJIF: 5,7 | UIF: 6,1 
 
 
 
 
 
126
 
February, 2022 
https://t.me/ares_uz Multidisciplinary Scientific Journal 
қаратилган амалий фаолиятнинг юксак кўрсаткичидир. Ана шу хислатларни 
ўзида акс эттира олган инсонни экологик тарбия эгаси деб аташ мумкин. 
Оилада экологик таълим ва тарбия беришдан мақсад – бу инсонни 
табиатга қадам қўйган вақтдан бошлаб, бутун ҳаѐти давомида табиатдан онгли 
равишда фойдаланишга, психологик, ахлоқ – одоб юзасидан халқимизни асл ѐш 
авлодларининг табиатга хурмат ва эътибор билан қарайдиган урф – одатларини, 
удумларини тарбиялаш, табиий бойликларини кўпайтириш, боғу – роғлар, 
гулзорлар ташкил қилишга ундашдан, унинг қалбида яхши хислатлар 
уйғотишдан иборатдир. 
Экологик тарбиялаш жараѐнида ѐшлар табиат бойликларини тежаб – 
тергашга, табиатни мухофаза килишга ўргатила борилади. 
Экологик тарбиянинг асосий мақсади жамият кишиларини экологик 
жиҳатдан саводхонлигини маданиятини ошириш, шундай экологик 
маданиятли, таълим – тарбияли кишиларни сайъи харакати билан табиатни 
мухофаза қилиш, озода – тоза сақлаш, ҳайвонот, қушлар, ўсимликларга меҳр 
уйғотиш орқали табиатни нарсаларини парваришлашдир. 
Инсоннинг қандай киши бўлиб етишиши кўп жиҳатдан оиладаги
тарбияга, 
ота-онанинг 
масъулиятига 
бола 
тарбиясининг 
умумий 
қонуниятларини яхши билиб, ҳаѐтда уларга қанчалик амал қилишига ҳам 
боғлиқ. Ота-оналар ўз болаларининг тарбияси учун жамият олдида 
жавобгардирлар. Ота-оналар ўз болаларининг асосий тарбиячилари 
ҳисобланадилар. Шунинг учун улар фарзандларини ўз халқининг энг яхши
урф-одатлари ва оилавий анъаналари руҳида олийжаноб фазилатли, билимдон, 
экологик маданиятли шахс қилиб тарбиялашлари лозим. 

Download 347.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling