Айзенкнинг суровнома тести


Download 70.5 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi70.5 Kb.
#1107654
Bog'liq
Айзенкнинг суровнома


Айзенкнинг суровнома - тести.

Ушбу методика А.Г.Шмелев томонидан мослаштирилган.


Суровнома – тест Г.Айзенк томонидан индивидуалликнинг асосий курсаткичлари деб каралган 2 хусусият –«интроверсия»-«экстроверсия» хамда «нейтротизм -эмоцинал баркарорлик» каби хусусиятларни аниклашга каратилган.
Суровнома – тест бир-бирига ухшаш булган 2 шакл – А ва б шакллардан иборат бир шаклдаги саволлардан хар биттаси куйидаги 3 та шакллардан бирига таалукли хисобланади:

  1. Интроверсия – экстроверсия (24 та савол).

  2. Нейротизм - баркарорлик (24 та савол)

  3. Ёлгон - очиклик (9та савол).

Калит Билан мос тушган жавоблар 1 балл Билан бахоланади. Саволларга «ха» ёки «йук» деб жавоб бериш суралади.12 баллдан ортик курсаткич шахсининг экстровертлигидан далолат беради, 12 баллдан кам курсаткич интровертликни билдиради. Нейротизм шкаласи буйича 12 баллдан ортик курсаткич хиссий бекарорликни акс эттиради.Ёлгончиликни шкаласи буйича 4-5 балл танкидий курсаткич булиб,синалувчининг саволларина факат «яхши» жавоб беришга мойиллигидан далолат беради. Бу эса нейротизм, экстроверсия ва интроверсия шкалалари буйича курсаткичларнинг ишончлигига таъсир килади.
Тиник экстроверт- бошка одамларга тез киришиб кетадиган инсон, бошка одамлар Билан мулокат килишга, Янги таъсиротларга доимо интилувчи одам. У улфатларни ёктиради,танишлари ва дустлари куп.
Тажавузкор, сержахл, таъсирчан инсон булиб,купинча дакика таъсирида харакат килади. Хис туйгуларини каттик назорат кила олмайди, танишиш учун одатда биринчи Суз бошлайди. Ёлгиз ишлашни ва шугулланишни ёктирмайди.
Типик - интраверт- мулокатга кийинчилик билан киришувчи,уятчан,огир,уз ички дунёсига кумилган, уз-узини кузатадиган одам. Бошка одамлардан ажралган.У уз харакатларини олдиндан режелаштириб олади, кутилмаган истакларга ишонмайди.У тартибни ёктиради,хаётда жиддий,хис-туйгуларини каттик назорат остига олган, камдан-кам жахли чикади,кизишиб кетмайди,мулокатдаги келишмовчиликларни жим туриб тухтатишга интилади. У диккатни кучли бир жойга туплайдиган ва кам харакат талаб киладиган фаолият турларини ёктиради.
Айзенк саволнома - тести буйича типик невротик кисман Фрейд гоялари асоаида ишланган булиб, онглик ва онгсизлик уртасида ёркин низоларни характерлайди,шунинг учун хам салбий хис-туйгуларни ёмон бошкаради.Хиссий бекарорлик одатда инсоннинг гап кутара олмаслиги Билан богланган булиб, у узига ишонмайди,бошка одамларнинг ёрдамига ёки куллаб кувватлашишига доимий мухтож. Унинг кайфияти узгарувчан. Купинча у жиддий сабаб булмаса хам узини бахтсиз, бошкалардан ёмонрок хис килади, баъзида узини айбдор деб билади.
У куп орзу килади,хар нарсадан шубхаланади,жиззаки, одатда у бошидан кечирган кунгилсизликни узок вакт эслаб юради,муваффакиятсизликдан куркади,унга карор кабул килиш кийин,вазият шуни талаб килсада уз ниятларидан воз кечолмайди.
Хиссий баркарорликка эга булган инсон уз хиссий холатини бошкара олади,одамлар Билан бир хил мулокатга киришади,уни мувозантдан чикариш кийин.у бошкалар томонидан доимий куллаб-кувватланишга мухтож эмас,огир-босик.»Ёлгончилик шкаласи буйича самимий эмаслик-бу ёлгончилик эмас, бу узига хос даъвогарлик булиб,уз ижобий хислатларини ортикча бахолаш,узини яхши куришга интилишдир».
Нейротизм
Тез хафа булади сезгир
Ташвишли нотинч
Куп уйлайди жахлдор
Умидсизланади таъсирчан
Мулойим узгарувчан
Одамови ташки таъсирларга
Ювош берилувчан
Мелохонлик холерик

Флегматик сангвиник


Интравертлик экстравертик
Суст мулокатга киришувчан
Эхтиёткор алока килувчи
Аклли купгап
Хайрихох кунгилчан
Тинч-осойишта эркин
Узини назорат кила олади кувнок
ишонувчан
Пешкадамликка интилувчи
Хиссий баркарорлик
Таъкидлаб утилган шахс хулк-атвори стереотиплари факат тугма хислатлар натижаси эмас,балки мухит таъсирининг хам натижасидир.
Ушбу методикадан ташкари шахс хислатларини аниклаш учун Кеттеллнинг суровнома - тести хамда бошка психодиагностик тестлардан фойданилади.



  1. Кучли хаяжонни синаш учун сизда янгиликка интилиш сезиладими?

  2. Сизни тушунадиган ва куллаб кувватлайдиган дуст кераклигини хис киласизми?

  3. Сиз узингизни ташвиши йук одам деб хисоблайсизми?

  4. Уйлаган нарсангиздан кийинчиликсиз воз кеча оласизми?

  5. Бир ишни килишдан олдин шошмасдан, уйлаб иш тута оласизми?

  6. Хатто сизга фойдаси булмаса хам, ваъдангизда турасизми?

  7. Рухингиз тез тушиб, тез кутариладими?

  8. Куп уйламай тез иш юрита оласизми?

  9. Жиддий сабаб булмаса хам узингизни бахтсиз деб уйлайсизми?

  10. Биров билан бахслашганингизда узингизни куп нарсага кодир эканлигингизга ишонасизми?

  11. Сизга ёккан карама-карши жинсли киши билан танишсангиз, тортинасизми?

  12. Жахлингиз чикканда узингизни уйкотасизми?

  13. Купинча уйламасдан, шароитга караб иш тутасизми?

  14. Гапирмасам булар эди, шу ишни килмасам булар эди, деган хаёл сизни тез-тез безовта киладими?

  15. Сизга китоб укишга нисбатан одамлар билан учрашиш афзалми?

  16. Хамма нарсани узингизга оласизми?

  17. Дустлар даврасида булишни ёктирасизми?

  18. Бировлар билишни истамаган сирларингиз борми?

  19. Баъзан гайратингиз жушиб кадамингиздан ут чакнайди, баъзан эса хамма ишдан хавфсалангиз пир булиб локайд булишингиз хакикатми?

  20. Дустларингиз даврасини энг яхши дустларингиз билан чегаралашни истайсизми?

  21. Сиз куп нарсани орзу киласизми?

  22. Сизга бакириб гапиришса, шундай жавоб кайтара оласизми?

  23. Баъзан узингизни бирон нарсада айбдорман деб хисоблайсизми?

  24. Сиз уз одатларингизни яхши эканлигига ишонасизми?

  25. Уз хисларингизга эрк бериб, дустлар даврасида узингизни беташвиш деб хисоблайсизми?

  26. Асабингиз таранг булган вактлар куп булганми?

  27. Сизни хушчакчак ва тийрак одам деб хисоблашадими?

  28. Бирон ишни бажариб булгандан сунг, шу ишни бундан хам яхширок бажаришингиз мумкинлиги хакида уйласизми?

  29. Катта давраларда узингизни хотиржам хис киласизми?

  30. Сиз гийбат киласизми?

  31. Миянгизга хар хил хаёллар келиб, сизга уйку бермаган пайтлар булганми?

  32. Сиз бирон нарсани билишни истасангиз, дустларингиздан сураб суриштиришга нисбатан китобдан кидириб топишни маъкул курасизми?

  33. Сизни тез-тез юрагингиз уйнаб турадими?

  34. Диккат эътиборни бир жойга куядиган иш сизга ёкадими?

  35. Сизни калтирок тутадими?

  36. Сиз доим хак гапирасизми?

  37. Бир-бирини камситадиган давраларда узингизни хотиржам хис киласизми?

  38. Сиз сержахлмисиз?

  39. Тез харакат киладиган иш сизга ёкадими?

  40. Хаммаси яхшилик билан тугаган, лекин ёмон окибатларга олиб келиши мумкин булган вокеалар сизни хаёлингизни безовта киладими?

  41. Харакатингиз секин, чакон эмаслиги хакикатми?

  42. Сиз ишга ёки биров билан учрашувга кечикканмисиз?

  43. Беъмани тушлар курасизми?

  44. Сиз гаплашишни севганингиз учун, янги одамларни курганда пайтни бой бермасдан у билан гаплашишга харакат киласиз?

  45. Сизни бирор огрик безовта киладими?

  46. Дустларингиз билан узок учрашмасангиз хафа буласизми?

  47. Узингизни асаби ёмон киши деб хисоблайсизми?

  48. Сизнинг танишларингиз орасида узингизга ёкмаган инсонлар хам борми?

  49. Сиз узингизни узига ишонган инсон деб хисоблайсизми?

  50. Сизни камчиликларингиз ва ишингизни танкид килишса, шахсиятингизга тегадими?

  51. Купчилик билан бажарилган ишдан коникиш кийинми?

  52. Сизни бошкалардан нима биландир ёмонман, деган фикр безовта киладими?

  53. Зерикарли даврани кизиктира оласизми?

  54. Узингиз тушунмаган нарсалар хакида гапирган вактларингиз булганми?

  55. Уз соглигингиз хакида кайгурасизми?

  56. Бировлар устидан хазил килишни ёктирасизми?

  57. Уйкусизликка дучор эмасмисиз?

Юкорида келтирилган саволларга «ха» ёки «йук» жавобини беринг ва сиз узингизни кандай темпераментга мансуб эканлигингизни оласиз.


Т Е С Т К А Л И Т И:



ха

йук



ха

йук



ха

йук



ха

йук



ха

йук



ха

йук

1

Э




2

Н




3

Э




4

Н




5




Э

6

Л




7

Н




8

Э




9

Н




10

Э




11

Н




12




Л

13

Э




14

Н




15




Э

16

Н




17

Э




18




Л

19

Н




20




Э

21

Н




22

Э




23

Н




24

Л




25

Э




26

Н




27

Э




28

Н




29




Э

30




Л

31

Н




32




Э

33

Н




34




Э

35

Н




36

Л




37




Э

38

Н




39

Э




40

Н




41




Э

42




Л

43

Н




44

Э




45

Н




46

Э




47

Н




48




Л

49

Э




50

Н




51




Э

52

Н




53

Э




54




Л

55

Н




56

Э




57

Н


































Гамгин, ташвишли, куркок, ювош, мулохаза юритишга мойиллик келажакка ишончи йук, умидсиз, огир, вазмин, босик, мулокотга кириша олмайди, индамас
М Е Л А Н Х О Л И К

ИНТРОВЕРСИЯ



24 Сезгир, тиниб-тинчимас, узгаларга хукм утказувчан, таъсирчан, ташки таъсирга берилувчан, узгарувчан, умид ишончли харакатчан

Х О Л Е Р И К


ЭКСТРОВЕРСИЯ



0 Пассив-суст, эхтиёткор, мулохаза юритувчан, аклли, уйлаб иш килади, тинчликни севади, бошкарувчан, ишонувчан, назорат килувчан вазмин бир текисда харакат килади, хотиржам

Ф Л Е Г М А Т И К



12 Мулокотга киришувчан, сергап, рахмдил, кунгилчан дадил харакат килувчан, хушчакчак, лекин купчиликни ёктирмайди, хамма жойда сардор булишга узини курсатишга харакат килади.

С А Н Г В И Н И К





Download 70.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling