21
таққолаш шуни кўрсатдики, гиперперфузиянинг допплерографик белгилари
пайдо бўлиши учун камида ўртача ишемия ўчоқлари бўлиши зарур.
Инсультнинг ижобий кечиши 16 (61,5%) беморда,
нохуш кечиши эса
10 (38,5%) беморда кузатилган. Бинобарин, гиперперфузия оқимининг
аниқланиши беморларнинг аксариятида касалликнинг енгил ёки ўртача
оғирликда кечишини таҳмин қилиш ва юқори даражадаги эҳтимоллик билан
эрта спонтан реканализация ҳақида фикр юритиш имконини беради.
Қийинлашган перфузия (6-расм) 43 (15,7%) беморда ташхисланган.
МЎАда асосан диастолик тезликнинг пасайиши ва периферик қаршилиқ
индексининг салмоқли ошиши (PI>1,35) асосий
допплерографик белгилар
ҳисобланади.
12 нафар пациентда (3%) PIнинг ошиши қон оқими тезлигининг
пасайиши, нафас олиш актига синхрон равишда ҚОЧТнинг ўзгаришлари
ҳамда УУАни компрессиялашга жавобан
реакциянинг анча пасайиши
ёки умуман бўлмаслиги билан қўшилиб келган, бу бош мия шиши
туфайли келиб чиқувчи қийинлашган перфузия варианти ҳақида
хулоса
ясаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: