Академик в. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги илмий даражалар


-расм. Ишемик инсультли беморларда ЦВЗ ҳолати


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/49
Sana30.01.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1141921
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
shoshilinch tibbij yordam sharoitlarida miyada qon ajlanishi otkir

7-расм. Ишемик инсультли беморларда ЦВЗ ҳолати 
Гипоперфузия 
оқими 
зарарланган 
тарафда 
реактивликнинг 
пасайганлигини кўрсатса, гиперперфузия оқими эса оралиқ вазиятни 
эгаллайди. Қийинлашган перфузия оқимида церебро-васкуляр заҳиранинг 
декомпенсацияси қайд этилиб, у инсульт тарафида бироз кўпроқ намоён 
бўлади. 
Диссертациянинг «Ишемик инсульт ўта ўткир даврининг 
патогенетик кичик типига кўра хусусиятлари» деб номланган еттинчи 
бобида кўрсатилишича, инсультнинг атеротромботик кичик типи 
беморларнинг 96 нафарида (31,4%), кардиоэмболик - 106 (34,6%) 
пациентларда, гемодинамик - 76 (24,9%) нафар текширилганларда, лакунар 
инсульт эса 28 тасида (9,1%) учраган. Касалхонага ётқизилганда бош 
миянинг шишиши кардиоэмболик кичик типида энг кўп (32 бемор, 30%) 
учраган ва лакунар инсультли беморларда кузатилмаган. Компьютерли 
томография натижалари билан таққослашнинг кўрсатишича, инсультнинг 
кардиоэмболик ва атеросклеротик кичик типлари кузатилган беморларда бош 
миянинг кенг кўламли ва катта ўчоқлари устунлик қилган. Гемодинамик 
кичик типи кузатилган пациентларда 50% ҳолларда ўртача ўлчамдаги 


23 
ишемия ўчоқлари қайд этилган бўлса, лакунар кичик типига эга кишиларда 
эса 89,3% ҳолларда бош мияда кичик ўчоқли зарарланишлар 
визуализацияланган. Церебрал гемодинамика таҳлилида аниқланишича, 
лакунар кичик типи учун нормоперфузия оқими (84,6%), айни вақтда бошқа 
кичик типлари учун гипоперфузия оқимининг устунлик қилиши хос бўлган. 
Кардиоэмболик (9,7%) ва атеротромботик кичик типлари (9,2%) кузатилган 
беморларда учровчи гиперперфузия оқими МЎАдаги реканализация 
жараёнини акс эттиради. Лакунар инсультли беморларда мазкур оқим қайд 
қилинмаган. Турли кичик типларда инсультнинг кечиши таҳлил қилинганда 
энг кўп летал оқибатлар кардиоэмболик (14,1%) ва гемодинамик кичик типи 
(18,4%) бўлган беморларда кузатилганлиги аниқланган.
Диссертациянинг 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling