19
Демак, олиб борилган тадқиқот натижалари ИИнинг ўткир даврида
МЎА бўйлаб нормоперфузия оқимининг қайд этилиши юқори
даражадаги
эҳтимолликда касалликнинг енгил кечиши билан борувчи кичик ёки ўртача
ишемия ўчоғининг мавжудлигини прогнозлаш имконини беради. Бу
беморларда касалликнинг ўткир даврида цереброваскуляр реактивликнинг
сақланиб қолиши мия шишиши ёки гиперперфузия
каби асоратлардан
хавфсирамаслик имконини беради. Аксарият кўп ҳолатларда нормоперфузия
оқими касалликнинг ижобий оқибатлари билан боғлиқ бўлади.
Гипоперфузия оқими (4-расм) ИУАнинг гемодинамик жиҳатдан
аҳамиятга молик зарарланишларида қайд этилиб, беморларнинг 130 тасида
(47,6%) аниқланган. Бу ҳолатлардаги муҳим
аломатлар сифатида эгри
чизиқнинг силлиқланганлиги, периферик қаршилик ва вазодилатация заҳираси
кўрсаткичларининг пасайиши, қон айланиши коллатерал йўлларининг
фаоллашуви эътироф этилган. Ишемия томонидаги қон оқими
тезликлари
“соғлом” томондагига қараганда пастроқ бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: