Академикнинг онаси, тадбиркорнинг момоси


Download 227.39 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi227.39 Kb.
#1793258
Bog'liq
Академикнинг онаси, тадбиркорнинг момоси


Академикнинг онаси, тадбиркорнинг момоси
Қундузхон она Ёқубова 1929 йили Аҳмадохунбойнинг уйидаги мактабда савод чиқариб, 19 ёшида ўқитувчи бўлиб иш бошлади. Орадан ўн етти йил ўтгач Андижондаги педагогика техникумини битирди. Роса ўн йил Наманганлик маҳалласидаги 8-мактабда директор бўлиб ишлади. Қундузхон она 30 йил мактабда болаларга сабоқ берди. Шу билан бирга 1952-1962 йилларда пиллачилик билан ҳам шуғулланди. Унинг оилавий звеноси ҳар йили бир қути қурт уруғидан 130-140 килограммгача пилла етиштирди. Онани туман раҳбарлари 1959 йили ипакчилик идорасига бошлиқ қилиб юборишди. Она нафақа ёшигача пиллахонани бошқарди. Туман, вилоят Кенгашларига депутатликка сайланди.
Қундузхон она жамиятимизга билимли, эътиқодли, қобилиятли фарзандларни тарбиялаб берди. Биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Акмалжон Қосимов республикамизда танилган етук олим эди. У илм-фан, жамоат ишларида ғоят банд бўлишига қарамай волидаи муҳтарамасини доим йўқлаб турди, дуосини олди. Пўлатжон ҳам онасини эъзозлади. Онасининг севимли қизи Мамлакатхон эса Қундузхон она билан доим бирга бўлди, оқ ювиб, оқ таради. Баррахон ва Каримахонлар Қундузхон онадан тез-тез хабар олишиб, фарзандлик бурчларини аъло даражада бажаришди.
Қундузхон онанинг турмуш ўртоғи Қосимжон ота болапарвар, инсонпарвар зиёли инсон эди. У киши педагог сифатида туманимизда танилган. Жуда кўп ёшларга 8-мактабда сабоқ берган. Бугун Қосимжон ота, Қундузхон она ҳам, Акмалжон ва Мамлакатхон ҳам орамизда йўқ. Уларнинг охиратини Аллоҳ обод қилсин!
Мамлакатхон Қосимова қарийб чорак аср 10-мактабда директор ўринбосари, директор бўлиб ишлади. Ўн беш йилга яқин туман ФХДЁ бўлимини бошқарди. Бир неча бор туман ва вилоят Кенгашларига депутат бўлиб сайланди. Мамлакатхон қайси вазифада ишламасин, камтарлиги, ташкилотчилиги билан шаҳрихонликлар ҳурматини қозонди. Мамлакатхоннинг фарзандлари бугун Қундузхон момонинг оналари Мамлакатхонларнинг руҳини шод этиш учун бел боғлашган. Қизи Шаҳодатхон онаси изидан бориб, туман ФХДЁ бўлимини бошқармоқда. Ўғли Отабек бугун таниқли тадбиркор. У Муллабой маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “SDK GROUP AND” қўшма корхонасига 2010 йилда асос солди. Мазкур корхона асосан автомобилларга турли фильтрларни ишлаб чиқаришга мослаштирилган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, корхона Марказий Осиёда қишлоқ хўжалик техникалари учун фильтрлар ишлаб чиқарувчи ягона корхонадир. 2012 йилда Отабекнинг жамоаси томонидан 1456 минг дона ёки 5,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу маҳсулотлар жаҳон андозаларига мослиги учун ҳам ҳаридоргир.
Корхонада ишловчилар учун барча шароитлар яратилган. Улар учун махсус кийимлар берилган. Ҳар куни уч маҳал иссиқ овқат ҳам ташкил қилинган.
Қундузхон она ва Мамлакатхонлар элим, юртим деб яшаган эдилар. Бугун фарзандлари ва набиралари онаси ва момоси руҳларини шод этиб, савоб олишяпти.
Download 227.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling