Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


 Мажбурий даволанишга юбориш


Download 1.96 Mb.
bet11/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

6. Мажбурий даволанишга юбориш;
Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахс томонидан жамоат тартиби, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилган ёхуд у аҳолининг хавфсизлиги, соғлиғи ва жамиятнинг ахлоқига таҳдид солган тақдирда ички ишлар органлари «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ уни мажбурий даволанишга юбориш бўйича чора-тадбирларни кўради.
Жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, ёхуд аҳолининг осойишталигига, саломатлигига ва маънавиятига хавф туғдираётган сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларга нисбатан мажбурий даволаш қўлланади.
Шахсни мажбурий даволанишга юбориш билан асосан ички ишлар идораларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизмати профилактика (катта) инспекторлари шуғулланадилар. Улар профилактик ҳисобга олинган, шунингдек расмий огоҳлантирилган сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларни унинг яқин қариндошларининг аризаси ёки фуқаролар йиғини мурожаати ҳамда ушбу касалликка чалинганлик ҳақида тиббий хулосага асосан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради ва тўпланган ҳужжатларни шахсни мажбурий даволашга юбориш масаласини ҳал қилиш учун судга тақдим этади.
Мазкур тоифадаги шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материаллар тиббий хулоса бўлган тақдирда ички ишлар идоралари томонидан уларнинг ўз ташаббусига кўра, ёки беморнинг оила аъзолари ёхуд қариндошларининг, меҳнат жамоаларининг, соғлиқни сақлаш муассасаларининг илтимосномалари асосида тайёрланади ва расмийлаштирилади.
Шахсларни мажбурий даволашга жўнатиш масаласи йигирма кунлик муддат ичида бемор яшаб турган жойдаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан бемор иштирокида ҳал этилади.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling