Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


Download 1.96 Mb.
bet12/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

7. Маъмурий назорат.
Ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар устидан маъмурий назорати тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари мажмуидан иборат бўлади ва назорат остидагиларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларни қўллашдан иборат бўлади. Маъмурий назоратни ўрнатиш, амалга ошириш ва тугатиш тартиби, шунингдек қўлланиладиган чекловлар рўйхати жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
2021 йилнинг 7 ойи давомида 17.317 та илгари судланган шахслар ҳисобга олиниб, шундан 9630 таси Маъмурий назорат тасирига тушувчи шахслар ҳисобланади. 7 ой давомида 5.863 та Маъмурий назоратга олинган.
Ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил
2 апрелдаги «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат»ги қонуни талаблари асосида белгиланган тартибда илгари судланган шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш (узайтириш) учун ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда тўпланган материалларни маъмурий назорат ўрнатиш (узайтириш) масаласини ҳал қилиш учун судга тақдим этади, шунингдек суднинг маъмурий назорат ўрнатиш (узайтириш) тўғрисидаги қарорига асосан маъмурий назоратини амалга оширади.
Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органлари:
назорат остидаги шахсга унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши, шунингдек ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларни бузганлик ҳамда зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши;
маъмурий назорат муддати мобайнида назорат остидаги шахсларнинг ҳисобини юритиши;
назорат остидаги шахсларни ўзлари танлаган яшаш жойида прописка қилиш ва уларни ишга жойлаштириш юзасидан зарур чоралар кўриши;
маъмурий назорат остидаги шахснинг ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиши ва яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойи бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан тизимли равишда назоратни амалга ошириши;
назорат остидаги шахс билан унинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги профилактика ишларини олиб бориши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганидан кейин яшаш жойларига белгиланган муддатда узрли сабабларсиз етиб келмаган, шунингдек яшаш жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган ёки суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан рухсатномасиз чиқиб кетган назорат остидаги шахсларнинг қидирувини амалга ошириши шарт.



Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling