Хонликлар даврида архивларнинг ахволи
Download 18.31 Kb.
|
Хонликлар даврида архивларнинг ахволи
Хонликлар даврида архивларнинг ахволиБухоро, Хива ва Кукон хонликларининг XIX асргача бўлган ҳужжатлари бахтга карши бизгача етиб келмаган. Хонликлар хукмронлигининг сўнгги даври (асосан XIX аср охири ва XX аср бошлари) га оид ҳужжатлар кисман сакланиб колган. 1873 йилда чор кушинларининг Хивага килган юришида катнашган шаркшунос А. Кун хон саройини тинтув килиш чоГида 300 га якин китоб (шарк кулёзмалари) ва хар хил ҳужжатларни йиғиб олади. Ҳужжатлар асосан хоннинг кирим ва чикимлари хакида маoлумот берувчи материаллар, дипломатик ёзишмалар ва бир канча вакфнома хамда мулкий ёрликлардан иборат эди. Хива хони архивини ўрганган А. Кун ўз вақтида унинг тулик эмаслигини ва ҳужжатлар асосан хонлик тарихининг сўнгги даврига оид эканлигини кайд килган эди. Хива хони архиви ва кутубхонасини шошилинч тарзда кўриб чиккан А. Кун айрим ҳужжатларни Россия Фанлар Академиясининг Осиё музейиға топшириш учун танлаб олади, колганини эса генерал фон Кауфман императорнинг Санкт-Петербургдаги Халк кутубхонасига (хозирги Салтиков-Шчедрин номидаги Халк кутубхонаси) га совГа килиб юборади. Шундан сўнг Хива хонининг архиви хамманинг эсидан чикди. Уларни 1936 йилда эслатиб утилган кутубхонада тадкикот ишларини олиб борган шаркшунос олим П. Иванов топди. Айни пайтда П. Иванов кутубхонанинг кулёзмалар фондида сакланаётган ҳужжатларнинг бир кисми Кукон хонлигига тегишли эканлигини хам аниклади. П. Иванов томонидан хаммаси бўлиб турли катталик ва хажмдаги 120 та дафтар топилди. Ҳужжатлар 1822-1872 йилларга тегишли эди. Кукон хонлиги архивининг такдири хам шунга ўхшашдир. Худоёрхоннинг 1875 йилда Кукондан кочиши, йўлда унинг карвонини таланиши, Кукондаги хон саройини кузГолончилар томонидан талон-тарож килиниши натижасида архив ҳужжатларининг асосий кисми нобуд бўлди. Унинг сакланиб колган кисми эса Куконни забт этган руслар кулига ўтади. Генерал фон Кауфман Кукон хони архивининг сакланиб колган ҳужжатларини номи юкориида зикр этилган Санкт-Петербургдаги кутубхонага ва кисман Тошкентдаги Халк кутубхонасига такдим этади. Кейинчалик Тошкент Халк кутубхонаси ( хозирги А. Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси) даги барча шарк кулёзмалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шаркшунослик институти фондига топширилган. Санкт-Петербургдаги Салтиков Шчедрин кутубхонасининг кулёзмалар фондидаги Кукон ва Хива хонликларига тегишли архив ҳужжатлари 1962 йилда Тошкентга кайтарилган ва хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий архиви фондларида сакланмокда. Кукон хони архиви хакида тарихчи олима А. Л. Троицкая 1968 йилда “Каталог архива кокандских ханов XIX в.” номли китобини эoлон килди. Мазкур китобда мингдан купрок ҳужжатларнинг тавсифи келтирилган. Кукон хонлиги архиви ҳужжатларини ўрганиш борасида т.ф.д., проф. А. Набиевнинг хизматлари каттадир. Бухоро амирлиги архиви хакида узок вақт хеч нарса маoлум эмас эди. Фақатгина 1931 йилнинг декабрида Бухоро аркидаги суваб ташланган ертўлада араб алифбосида, форс-тожик тилида ёзилган номалар бетартиб холда топилди. Дастлаб бу материаллар Бухоро музейиға келтирилиб, чек тарзида сараланади ва тартибга келтирилади. 1937-1938 йилларда 77764 та мактуб Ўзбекистон ССР Марказий Давлат архивига ўтказилади ва бу мажмуага Бухоро амири Кушбегииси фонди деб ном берилади. Бухоро амири Кушбегиси архивидаги ҳужжатлар XIX аср охирларидан то 1920 йилгача бўлган даврга тааллуклидир. Улар орасида Бухородаги Россия сиёсий агентлиги билан ички ва ташки сиёсий масалаларга доир дипломатик ёзишмалар, мансабдор шахсларнинг жойлардаги ахвол хакидаги хабарлари, соликлар, халк сайилларини ўтказиш, жиноят-кидирув, дехконлар кузГолонлари, амирликка олимлар, харбийлар, чет элликларнинг келиши, кушинларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши, лавозимга тайинлаш хакидаги ёрликлар ва бошка ҳужжатларни учратиш мумкин. Фонд мажмуалари орасида фақатгина Кушбегига юборилган материаллар бўлмай, козикалон ва амир хазинасини юритувчи девонбегига оид расмий ҳужжатлар хам мавжуд. Бухоро амирлиги архиви устида ишлаш амирликнинг XIX аср охири ва XX аср бошларидаги ижтимоий-иктисодий тарихни ёритишда мухим ўрин тутади. Хозирги кунда шаркшунос-олимларнинг бир гурухи мазкур ҳужжатларни ўрганиш, тахлил этиш, таржима килиш ва илмий муомалага киритиш бўйича иш олиб бормокда. Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, Ўрта Осиё худудида архивлар кадимги замонлардан мавжуд бўлган. Аммо турли сабабларга кўра бу архивларнинг кўпчилиги бизгача етиб келмаган. Биз хозирги кунда Хоразм подшолари ва СуГд давлати архивларининг айрим ҳужжатларини, шунингдек XVI-XIX аср вакф ҳужжатлари хамда кисман XIX асрга тегишли Хива, Кукон хонликлари ва Бухоро амирлиги архивларига мансуб ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эгамиз. Download 18.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling