Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


Бунда қуйидаги саволлар берилади


Download 1.96 Mb.
bet20/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

Бунда қуйидаги саволлар берилади:
Профилактика инспектори томонидан расмий огоҳлантириш қўлланилган шахсга нисбатан қандай ҳужжат расмийлаштирилади?
расмий огоҳлантириш деганда нимани тушунасиз?
расмий огоҳлантириш профилактиканинг қайси тури ҳисобланади?
расмий огоҳлантириш қайси ҳолларда ўтказилади?
расмий огоҳлантиришни ўтказишга ким масъул ҳисобланади?
расмий огоҳлантириш қаерда ўтказилади?
расмий огоҳлантиришда нималарга эътибор қаратилади?
расмий огоҳлантиришдан тўғри хулоса чиқармаган шахсга нисбатан МЖтКнинг қайси моддалари асосида тегишли чора кўрилиши мумкин?
расмий огоҳлантиришда шахсга таъсир этишнинг қайси усулларидан фойдаланиш мумкин.

БЛИЦ–СЎРОВ” методида саволни қуйиш ва унга берилган жавобларни тинглаш қоидалари:
биринчи қоида – саволлар қисқа бўлади;
иккинчи қоида –саволларга тез ва аниқ ҳам қисқа жавоб бериш сўралади;
учинчи қоида – саволлар курсантнинг ўзлаштириш даражасини қўшимча аниқлаш ҳам фаол бўлмаган курсантларни фаоллаштириш учун берилади;
тўртинчи қоида – агар бир нечта курсантлар танланган бўлса, битта савол уларнинг ҳаммасига берилиб уларнинг жавоблари алоҳида-алоҳида тингланади;
бешинчи қоида – саволга жавоб берилгач дарҳол унинг тўғри жавоби баён этилади, агар бир неча курсантга бир хил савол берилган бўлса уларнинг барчаси жавоб бергандан кейин тўғри жавоб баён этилади;
олтинчи қоида – тўғри жавоб баён этилгач, тегишли саволга курсантнинг қандай жавоб берганлиги тўғрисида хулоса қилинмайди. Хулосани курсантнинг ўзи чиқаради.


3-савол. Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш


Ўқув саволини ёритишда фойдаланиладиган интерфаол методлар:
1. “АҚЛИЙ ҲУЖУМ” МЕТОДИ - курсантларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий иш.
2. “БЛИЦ–СЎРОВ”. Берилган саволга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб беришни ўргатади.

АҚЛИЙ ҲУЖУМ” МЕТОДИ қўлланилганда курсант кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва турли нуқтаи-назарларни қадрлаш имконига эга бўлади.


“Муаммоли ҳолат” методи қўлланилганда таълим берувчи бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки таълим берувчи бир вақтнинг ўзида барча курсантларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.

АҚЛИЙ ҲУЖУМ” методини қўллаш босқичлари:





  1. Курсантлар уч ёки ундан ортиқ кичик гуруҳларга бўлинади.

  2. Ҳар бир гуруҳнинг таркибини эълон қилади.

  3. Ҳар бир гуруҳга муаммоли саволлар тақдим этилади.

  4. Гуруҳларнинг саволларга жавоб тайёрлашига старт берилади.

  5. Гуруҳларнинг жавоблари тингланади.

  6. Гуруҳларнинг саволларга берган жавоблари бўйича ҳам фикрлари таҳлил қилинади?

  7. Якуний тўғри жавоблар эълон қилинади.



биринчи қоида – умумий ва кенг мазмунли саволлар шакллантирилади;
иккинчи қоида – курсантлар ўзаро тенг имкониятларга гуруҳларга бўлинади;
учинчи қоида – саволлар шундай эълон қилинадики, ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳларнинг саволларини эшитиб, билиб олиши керак;
тўртинчи қоида – барча гуруҳларга саволларга жавоб излаш учун бир хил вақт берилади;
бешинчи қоида – бир гуруҳ саволларга жавоб бераётганда бошқа гуруҳлар ҳам муҳокамани тугатиб, улар ҳам жавобни тинглаб туришлари керак;
олтинчи қоида – гуруҳларга бир-бирларининг жавобларини тўлдириш, инкор қилиш ёки қўшилишга имкон берилади;
еттинчи қоида – гуруҳда барчанинг фаол бўлишига ундалади;
саккизинчи қоида – ўз гуруҳининг жавобига қўшилмайдиган курсантларга ўз жавобини алоҳида баён этишга имкон берилади.



БЛИЦ–СЎРОВ” методида саволни қуйиш ва унга берилган жавобларни тинглаш қоидалари:

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling