Бунда қуйидаги саволлар берилади:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси нима?
маъмурий ҳуқуқбузарлик нима?
профилактика инспекторлари профилактика суҳбатини нима мақсадда ўтказади?
профилактика инспектори профилактика суҳбатини қайси меёрий-ҳужжат талаблари асосида ўтказади?
профилактика суҳбати деганда нимани тушунасиз?
профилактика суҳбати профилактиканинг қайси тури ҳисобланади?
профилактика суҳбати қайси ҳолларда ўтказилади?
профилактика суҳбатини ўтказишга ким масъул ҳисобланади?
профилактика суҳбати қайси жойларда ўтказилиши мумкин?
профилактика суҳбатида нималар аниқланади?
профилактика суҳбатини амалга оширган ходим бу ҳақда қаерга ёзиб қўяди?
шахс ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки ҳуқуқбузарлик содир этишининг моҳиятини англаб етмаса ва пушаймон бўлмаса қандай чора кўрилади?
профилактика суҳбатини кимлар билан бирга ўтказиш мумкин?
профилактика суҳбатида шахсга таъсир этишнинг қайси усулларидан фойдаланиш мумкин?
профилактика суҳбати ўзининг самарасини бермаса қандай чоралар кўриш мумкин.
“БЛИЦ–СЎРОВ” методида саволни қуйиш ва унга берилган жавобларни тинглаш қоидалари:
биринчи қоида – саволлар қисқа бўлади;
иккинчи қоида –саволларга тез ва аниқ ҳам қисқа жавоб бериш сўралади;
учинчи қоида – саволлар курсантнинг ўзлаштириш даражасини қўшимча аниқлаш ҳам фаол бўлмаган курсантларни фаоллаштириш учун берилади;
тўртинчи қоида – агар бир нечта курсантлар танланган бўлса, битта савол уларнинг ҳаммасига берилиб уларнинг жавоблари алоҳида-алоҳида тингланади;
бешинчи қоида – саволга жавоб берилгач дарҳол унинг тўғри жавоби баён этилади, агар бир неча курсантга бир хил савол берилган бўлса уларнинг барчаси жавоб бергандан кейин тўғри жавоб баён этилади;
олтинчи қоида – тўғри жавоб баён этилгач, тегишли саволга курсантнинг қандай жавоб берганлиги тўғрисида хулоса қилинмайди. Хулосани курсантнинг ўзи чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |