Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси
Жами: 80 дақиқа АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ТОПШИРИҚЛАРИ
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМАЛИЙ МАСАЛА
- Амалий масала бўйича профилактика инспекторининг ҳаракатлари
Жами:
|
80 дақиқа |
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ТОПШИРИҚЛАРИ
1. Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикаси фаолиятини тартибга солувчи нормаларни шарҳлаш.
2. Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикаси фаолиятида расмийлаштириладиган ҳужжатлар. (Амалий масала асосида тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилади.)
3. Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикаси бўйича муаммоли вазиятли масалаларни танқидий баҳолаш ва ҳал этиш (кейс-стади).
4. Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактикасига доир статистик маълумотларни таҳлил қилиш.
АМАЛИЙ МАСАЛА:
Юнусобод тумани, Увайсий кўчаси, 20-хонадонда яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Воҳидов Азим Толипович 2016 йилнинг 15 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси биринчи қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилди ва 2020 йилнинг 25 май куни жазони тўлиқ ўтаб аввалги яшаб турган жойига қайтиб келди ва ҳудуд профилактика инспектори капитан Р.Р. Толиповга Жазони ижро этиш муассасаси маълумотномасини тақдим этди.
Ўқитувчи курсантлардан юқоридаги ҳолат бўйича профилактика инспектори томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан уларнинг фикр ва мулоҳазаларини сўраб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни кўрсатиб беради.
Амалий масала бўйича профилактика инспекторининг ҳаракатлари:
– ЖИЭМ маълумотномасини олади ва танишиб чиқади;
– фуқаро А.Т. Воҳидовдан доимий яшаш учун ўзи кўрсатиб ўтган манзилга келганлиги ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги ҳақида тушунтириш хати олади;
– 3 кун ичида паспортини рўйхатдан ўтказиши лозимлигини тушунтиради;
– бир ой давомида ишга жойлашиши лозимлиги ҳақида огоҳлантиради ва уни ишга жойлаштириш масаласида тумандаги махсус комиссиялар орқали ёрдам кўрсатиш чораларини кўради;
– фуқаро А.Т. Воҳидовни яшаб турган жойидан пропискадан ўтказиш учун туман ИИОФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига тавсия киритади;
– фуқаро А.Т. Воҳидовнинг оилавий шароитини ўрганиб чиқади, агар лозим бўлса туман-шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар орқали бир марталик моддий ёрдам пули олиши учун тавсия киритади;
– фуқаро А.Т. Воҳидовнинг анкета маълумотларини тўлдиради ва паспорти нусхасини олади;
– фуқаро А.Т. Воҳидов ҳақида Ахборот марказидан муқаддам судланганлиги ҳақида маълумот олади;
– фуқаро А.Т. Воҳидовнинг яқин қариндошлари ҳамда бошқа яқин алоқалари ҳақида маълумотнома ва уларнинг чизма тарҳини тайёрлайди;
– фуқаро А.Т. Воҳидов содир этган жиноятининг МФЙда кўриб чиқилиши, тегишли қарорлар қабул қилиниши ҳамда унга мураббий бириктирилишини таъминлаш чораларини кўради, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини баённомаси кўчирмасини олади;
– туман ИИОФМБ бошлиғига А.Т. Воҳидовнинг ЖИЭМдан жазони ўтаб келганлиги ва уни профилактик ҳисобга олишга рухсат сўраб билдирги ёзади;
– фуқаро А.Т. Воҳидовни туман ИИОФМБ ҲПБда юритиладиган «Профилактик ишларини қайд этиш китоби»дан рўйхатдан ўтказади.
Машғулот якунида ўқитувчи берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан курсантлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва улар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни тушунтириб ўтади.
ТОПШИРИҚ:
Download 1.96 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling