Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


Download 1.96 Mb.
bet21/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

биринчи қоида – саволлар қисқа бўлади;
иккинчи қоида –саволларга тез ва аниқ ҳам қисқа жавоб бериш сўралади;
учинчи қоида – саволлар курсантнинг ўзлаштириш даражасини қўшимча аниқлаш ҳам фаол бўлмаган курсантларни фаоллаштириш учун берилади;
тўртинчи қоида – агар бир нечта курсантлар танланган бўлса, битта савол уларнинг ҳаммасига берилиб уларнинг жавоблари алоҳида-алоҳида тингланади;
бешинчи қоида – саволга жавоб берилгач дарҳол унинг тўғри жавоби баён этилади, агар бир неча курсантга бир хил савол берилган бўлса уларнинг барчаси жавоб бергандан кейин тўғри жавоб баён этилади;
олтинчи қоида – тўғри жавоб баён этилгач, тегишли саволга курсантнинг қандай жавоб берганлиги тўғрисида хулоса қилинмайди. Хулосани курсантнинг ўзи чиқаради.

АҚЛИЙ ҲУЖУМ” саволлари:


1-савол. Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилишга ким ваколатли ҳисобланади?
Жавоб: Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи орган ёки муассаса, ўз ваколатлари доирасида, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини (маъмуриятни), яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ҳолатларини, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда хабардор қилишга ҳақли


2-савол. Ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритиладиган тақдимнома талабларини бажариш жараёнига ўхшаш бўлса-да, аммо «хабардор қилиш» мазмун ва шакл жиҳатдан қандай фарқланади:
Жавоб: – «тақдимнома» муайян чоралар кўриш мажбуриятини юкласа, «хабардор қилиш»да огоҳликка, хушёрликка чақириш мақсади кўзланади ва профилактик таъсир кўрсатиш чораларини кўриш ёки кўрмаслик маҳалланинг ҳукмига ҳавола этилади. Бироқ ушбу вазиятда ҳам маҳалла масалага совуққонлик билан қарамаслиги ва уни эътиборсиз қолдирмаслиги лозим;
– «хабардор қилиш»да кўрилган чоралар ҳақида жавоб хати ёзиш талаб этилмайди;
– ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида берилган хабарнома уч йилгача маҳалла архивида сақланиши ва шу давр мобайнида сўралган жойга унга нисбатан тавсифнома беришда хабарнома мазмуни эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


3-савол. Учтепа тумани 19-даҳа 20-уй 21-хонадонда яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Ботирова Алиса Каримжановна ҳар-хил ёмон сўзлар билан «Telegram» ва «Facebook» ижтимоий тармоқларга вояга етмаган қизнинг фотосуратларини тарқатиб юборди. Ушбу ҳолат юзасидан чора кўриш мумкин?
Жавоб: Ҳуқуқбузар шахснинг нима сабабдан бундай ҳатти-ҳаракатни содир этганлиги аниқлаш учун ички ишлар органлари таянч пунктида ҳуқуқбузар шахс билан суҳбат ўтказилиб, тушунтириш хати олинади. Шундан сўнг, тўпланган далиллар асосида ҳуқуқбузар шахсга нисбатан МЖтКнинг 40-моддаси бўйича тегишли жазо чорасини қўллаш учун туман маъмурий судига тўпланган ҳужжатлар тақдим этилади.


4-савол. Миробод тумани ҳалқ таълими бўлимига қарашли 200-сонли умумтаълим мактаб маъмурияти томонидан Миробод тумани ИИО ФМБга берилган хатига асосан шу мактаб ўқувчиси 2006 йилда туғилган Хотамов Аббос Рустам ўғли ўқув йили бошидан 65 соат сабабсиз дарс қолдирганлиги, фарзандини тарбиялаш ва унга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, унинг отаси Миробод тумани Заргарлик кўчаси 112-уйда яшовчи,1980 йилда туғилган фуқаро Р.Рустамовга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан қандай чора кўриш мумкин?
Жавоб: Ҳуқуқбузар ота билан якка тартибдаги суҳбат ўтказиш учун унинг хонадонига борилади ва оила аъзолари ҳамда қўни-қўшнилари билан бу оиладаги муҳит ҳақида суҳбат олиб борилади. Нима сабабдан отанинг фарзандини таълим олишига тўсқинлик қилаётганлиги ўрганилиб вояга етмаганнинг отасидан тушунтириш хати олинади. Шундан сўнг, мактаб маъмуриятидан боланинг мактабга келмаган кунлари ҳақида маълумотнома олинади ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўришлик учун вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияга тўпланган ҳужжатлар тақдим этилади. Мазкур комиссия хулосасига асосан ҳуқуқбузар шахсга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси бўйича тегишли жазо чорасини қўллаш учун туман маъмурий судига тўпланган ҳужжатлар тақдим этилади.


5-савол. Диний экстремистик оқим аъзолари таянч пунктида профилактик ҳисобга олинмаса, улар билан қандай тартида якка тартида профилактик ишлар олиб борилади?
Жавоб: Муқаддам таянч пунктида “Диний экстремистик оқим аъзолари” деб аталувчи ҳисоб тури мавжуд эди, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни асосида ушбу тоифадаги шахслар тоифаси кўрсатилмаган, аммо ушбу тоифадагилар ҳозирда суд томонидан жиноий жазога тортилиб, судланганларга улар жиноий жазони ўтаганидан илгари судланган шахс сифатида профилактик ҳисобга олинади.


6-савол. Вояга етмаганнинг ота-онаси фарзандининг тарбиясига салбий таъсир кўрсатиб ўзларининг салбий ҳулқ-атвори билан оилада мунтазам низо ва жанжал чиқариб кўпинча спиртли ичимликларни истеъмол қилиб фарзандининг ўқиши, таълим тарбияси шуғулланмаслиги оқибатида фарзанди томонидан ўғирлик жинояти содир этилган. Мазкур ҳолат юзасидан ота-она билан қандай тартибда ва усулда профилактика иши олиб борилади?
Жавоб: Ҳудуд профилактика инспектори ушбу оиладаги муҳитни олдиндан аниқлаб, тегишли чора кўрмаганлиги ана шундай салбий ҳолат келиб чиқишига сабаб бўлган. Бундай вазият юзага келганда ота-она билан алоҳида-алоҳида суҳбат ўтказиб, оиладаги носоғлом муҳитнинг сабаблари ота ёки онанинг лоқайдлиги ва этиборсизлидан келиб чиққанлиги учун МЖтКнинг 47-моддаси билан тегишли чора кўриш юзасидан процессуал ҳужжатларни расмийлаштириб қонуний чора кўрилишини таъминлайди.


7-савол. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар таянч пунктида профилактик ҳисобга олинмаса, уларни назорат қилиш ва якка тартидаги тарбиявий профилактик ишларни амалга ошириш қандай тартибда олиб борилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни асосида милиция таянч пунктида фақатгинаихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган” тоифаларига юритилади, қолган тоифалари эса мазкур қонуннинг 27-моддасида кўрсатилганидек, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Демак, вояга етмаганларнинг қолган тоифалари Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларида профилактик ҳисобга олиниб, улар билан якка тартибдаги тарбиявий профилактик ишлар олиб борилади.


8-савол: Фоҳишахона сақловчи ва фоҳишаларни таянч пунктида қандай тартибда профилактик ҳисобга олинади?
Жавоб: Муқаддам фоҳишахона сақловчи ва фоҳишалар “Ахлоқ-одоб дирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этувчи шахслар” деб профилактик ҳисобга олинган. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунидан келиб чиқиб, ушбу тоифадаги шахсларнинг профилактик ҳисоби бошқа турларга тақсимланиб профилактик ҳисобга олинади. Масалан, “Фоҳишахона сақловчи” Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан жиноий жазога тортилгандан сўнг, агар ахлоқ тузатиш ишларига тортигна бўлса суднинг ҳукми асосида ва озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ жазога тортилган бўлса улар муассасадан қайтиб келганларидлан сўнг ЖИЭМнинг маълумотномасига асосан “Илгари судланган шахс” сифатида, “Фоҳишалар” эса Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлиги учун суд томонидан маъмурий жазога тортилгандан сўнг суднинг қарори асосида “Маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган” шахс сифатида бир йил муддатга профилактик ҳисобга олинади.


9-савол. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар милиция таянч пунктида профилактик ҳисобга олинмаса, уларни назорат қилиш ва якка тартидаги тарбиявий профилактик ишларни амалга ошириш қандай тартибда олиб борилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни асосида милиция таянч пунктида фақатгинаихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган” тоифаларига юритилади, қолган тоифалари эса мазкур қонуннинг 27-моддасида кўрсатилганидек, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Демак, вояга етмаганларнинг қолган тоифалари Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларида профилактик ҳисобга олиниб, улар билан якка тартибдаги тарбиявий профилактик ишлар олиб борилади.



Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling