СЕМИНАР МУШҒУЛОТИДА ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИНАДИ:
1-савол. Профилактика суҳбати.
1. Ўқитувчи 1-ўқув саволни эълон қилади.
2. 1-ўқув саволи ўқитувчи раҳбарлигида қисмларга ажратилган ҳолда курсантлар томонидан таҳлил қилинади:
а) профилактика инспекторларининг профилактика суҳбатини ўтказишининг аҳамияти;
б) профилактика инспекторларининг профилактика суҳбатини ўтказиш тартиби ва шартлари;
в) профилактика суҳбатини ўтказишининг мақсади;
г) профилактика инспекторларининг профилактика суҳбатини ўтказишининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги вазифалари.
Ўқув саволини ёритишда фойдаланиладиган интерфаол методлар:
“АҚЛИЙ ҲУЖУМ”. Ўқитувчи курсантларнинг барчасини фаол иштирок этишга ундаш билан бирга уларнинг мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти амал қилишини назорат қилади.
“БЛИЦ–СЎРОВ”. Берилган саволга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб беришни ўргатади.
“АҚЛИЙ ҲУЖУМ” методи қўллаш босқичлари:
1. Курсантларга қуйидаги саволлар кетма-кетликда ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, ғоя ва мулоҳаза) билдиришларини сўралади:
а) профилактика инспекторларининг профилактика суҳбатини ўтказишининг аҳамияти;
б) профилактика инспекторларининг профилактика суҳбатини ўтказиш тартиби ва шартлари;
в) профилактика суҳбатини ўтказишининг мақсади;
г) профилактика инспекторларининг профилактика суҳбатини ўтказишининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги вазифалари.
2. Курсантлар юқоридаги саволлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади;
3. Курсантлар фикр-ғоялари тўпланади умумлаштириб борилади;
4. Фикр-ғоялар маълум белгилар бўйича гуруҳланади;
5. Юқорида қўйилган саволга аниқ ва тўғри жавоб танлаб олинади.
6. Тўғри жавоблар эълон қилинади, қўпол ва жиддий хато жавоблар кўрсатиб тўғирланади.
“АҚЛИЙ ҲУЖУМ” методида саволни қуйиш ва унга берилган жавобларни тинглаш қоидалари:
биринчи қоида – саволлар мантиқий кетма-кетликда берилади;
иккинчи қоида – бир саволдан кейинги саволга ўтишда, олдинги саволга курсантлар тўлиқ ва тўғри жавоб берган бўлиши лозим;
учинчи қоида – курсантлардан ўз жавобларини аниқ, тушунарли ва қисқа баён этиш сўралади;
тўртинчи қоида – курсантларнинг тил қоидаларига амал қилиши, тушунчаларни тўғри талафуз қилиши назорат қилинади;
бешинчи қоида – курсантнинг жавоби тингланаётганда ўзидан олдин берилган жавобларга қўшилиш ёки қўшилмаслиги ёхуд уни тўлдириши ёки бутунлай янги жавоб беришига эътибор қаратилади. Лозим ҳолларда бу ҳолат бўйича курсантдан изоҳ сўралади;
олтинчи қоида – агар курсант ўзидан олдин берилган жавобни механик тарзда такрорлаётган бўлса, унинг ўз фикрини ижодий баён этиши сўралади;
еттинчи қоида – савол-жавобда пассив қатнашаётган ёки умуман қатнашмаётган курсантлар ажратилиб уларнинг ҳам жавоблари сўраб борилади.
“БЛИЦ–СЎРОВ” методи ўқув машғулотида фаол иштирок этмаётган курсантларни фаоллаштириш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |