"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
59/66
Қайта тузилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қайта тузиш тўғрисида, қайта
тузишни амалга оширишнинг тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилади. Қайта тузиш
жараёнида вужудга келтирилаётган янги юридик шахснинг қатнашчилари ўзларининг қўшма
мажлисларида унинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда қонун ҳужжатларининг
талабларига
мувофиқ бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Жамият қайта тузилганида қайта ташкил этилган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари
ўтказиш далолатномасига мувофиқ янги вужудга келган юридик шахсга ўтади.
101-модда. Жамиятни тугатиш
Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа
шахсларга
ўтмаган ҳолда жамият фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади.
Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган
жамиятнинг кузатув кенгаши
акциядорлар умумий йиғилишининг ҳукмига жамиятни тугатиш ва
тугатувчини тайинлаш
тўғрисидаги масалани ҳавола этади.
Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида
ва тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади
Акциядорлик жамияти суднинг қарори билан тугатилганда тугатувчини тайинлаш қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича
барча ваколатлар
тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.
Агар давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлса, тугатиш
комиссияси тайинланади ва
унинг таркибига давлат мол-мулкини тасарруф этиш ваколати берилган орган вакили киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: