"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
55/66
Агар тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим бўйича манфаатдор шахс жамиятга қарз
бераётган бўлса, бундай битимни тузиш учун ушбу модданинг иккинчи қисмида
назарда тутилган
акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори талаб этилмайди.
Жамият билан бошқа томон ўртасидаги хўжалик муносабатларини давом эттириш юзасидан
тузиладиган, тузилишидан келажакда манфаатдорлик пайдо бўлиши мумкин бўлган
битимларни
акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган санада аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда,
акциядорлар умумий йиғилиши жамият билан ўзга шахс ўртасида тузилиши мумкин бўлган
битимларнинг хусусияти ва улар суммасининг энг кўп миқдорини кўрсатиб, шартнома
муносабатлари ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ушбу модда учинчи қисмининг
талаблари бажарилган деб ҳисобланади.
Жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари манфаатдор шахслар деб топилган тақдирда,
битимдан манфаатдор бўлмаган акциядорлар кўпчилик овози билан қабул қилинган
акциядорлар
умумий йиғилишининг қарорига биноан битим тузилиши мумкин.
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим айни бир вақтда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши
ёки топшириши билан боғлиқ йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига ушбу Қонун VIII
бўлимининг қоидалари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: